Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн
#сессия18
#мурожаатнома

Сессия бошланди. Сессия аввалида Давлат мадҳияси куйланди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#сессия18
#мурожаатнома

Сессияда ўнга яқин маҳаллий ва марказий ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этмоқда. Журналист ва блогерлар учун сессияда барча қулай шароитлар яратилган.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#сессия18
#мурожаатнома

Сессия давом этмоқда. Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовнинг шаҳардаги қурилиш-коммунал соҳа бўйича ҳисоботи тингланмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#сессия18
#мурожаатнома

Сессия жараёнидан қисқача видеолавҳа

Саройнинг 2 томонига ўрнатилган монитор орқали мурожаатнома бўйича видеолавҳа, видеослайд ҳамда инфографикалар намойиш этилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Мурожаатнома якунидан сўнг депутатлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Сессия якунланиб, мурожаатнома бўйича матбуот ажумани бошланди.
Матбуот анжумани Олмалиқ шаҳрида 2020 йилда инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилган лойиҳалар бўйича ташкиллаштирилган пресс-тур билан давом этди.
Ўзбекистон кубоги. 7та гол киритилган учрашувда Полвоновнинг 114-дақиқадаги голи ОКМКга «Металлург» устидан ғалаба келтирди

👉 https://tribuna.uz/94694

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Аёллар дафтари” 100 фоиз шакллантириб бўлинди

Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Нишонова, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи К.Норкулова ҳамда штабда фаолият юритаётган ходимлар билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган ишлар ва режалаштирилган чора- тадбирлар таҳлил қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган 79-сонли видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигида Хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш борасида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни тузиш бўйича Кончилик билим юртида махсус штаб ташкил этилган.

Бугунги кунда шаҳарда жами 70 050 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан 31 278 нафари 30 ёш ва ундан катта ёшдаги аёлларни ташкил қилади.

2020 йилнинг 11 декабрь ҳолатига ўрганилган 35 251 та хонадонларда яшовчи 29 231 нафар 30 ёш ва ундан катта ёшдаги аёлларнинг анкета- сўровномалари тўлдирилиб, колган 2 047 нафар аёллар бошқа туманларга доимий рўйхатга ўтганлиги ва чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган.

Хатловда 100 % аёллар қамраб олинди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар ҳудудига ёшларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари ҳамда вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли жиҳозлар ўрнатилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Олмалиқ шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 7-уй фуқароларидан сув қувурида авариявий носозлик юзага келганлиги бўйича мурожаат тушди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинган ушбу мурожаат бўйича айни вақтда иш ташкил қилиниб, носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.

Вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди.

Фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.