#Ташриф
Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари МИСиС Олмалиқ филиалига ташриф буюрди
Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фан ва таълим бўйича таркибий комисcиясининг ҳамраиси Марина Боровская Ўзбекистонга келди.
Ташриф доирасида Марина Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида ҳам бўлди. Меҳмонларни кутиб олган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва ОКМК АЖ раҳбарияти меҳмонларни филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирдилар.
Филиалдаги ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини бойитиш хусусида фикр алмашилди.
Маълумот учун, эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
ОКМК Ахборот хизмати
@Olmaliq_shahri

#ташриф
#СoviD_19
Коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича бугун Олмалиқ шаҳрига Россия давлатидан бир гуруҳ шифокор-мутахассислар - А.Зайнулин (пульмонолог), А.Нурматов (эпедимиолог), С.Коршиков (анестезиолог-реаниматолог), Л.Велиева (кардиолог) ташриф буюришди.
Дастлаб меҳмонлар Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан ҳокимлик биносида самимий кутиб олинди. Мутахассислар шаҳар ҳокими билан шаҳардаги эпидемиологик вазият бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
Шундан сўнг хорижлик меҳмонлар шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров бошчилигида Юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, беморларга қўлланилаётган даволаш ишлари билан танишди ва ўз тавсияларини билдирдилар.