Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ўрганиш
#топшириқ_ва_ижро

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг 01/11-114-сонли топшириқ хатига асосан, бугун марказнинг шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова ва шаҳар ҳокимлиги масъули Д.Ахмедов томонидан кутубхоналар фаолияти ўрганилди.

❇️ Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугун шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 24 та таълим муассасасида жами 34 нафар кутубхона ходимлари фаолият юритади. Шаҳар миқёсида кутубхоналарнинг умумий фонди 48 765 тани, китобхонлар сони ўқитувчи ходимлар ва ўқувчилар билан биргаликда 28 451 нафарни ташкил этади.

📌 Бўлим тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг дарсликлар билан таъминланиши 98,7% ни ташкил этади. Мактаблар жамоаси йўналишлари бўйича республика ва маҳаллий газета ва журналларга обуна бўлишган.

📚Мактаб кутубхоналари маҳаллий бюджет, ҳамкор ташкилотлар, акция ва марафонлардан тақдим этилаётган бадиий адабиётлар ҳисобига доимий равишда бойитиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#муносабат

⚡️Бугун ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими раҳбарининг расмий хатида имловий хатолар билан ёзилган сурат тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

❇️ Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида шаҳар ХТБ раҳбари Ленура Байдуллаева билан боғланиб, вазиятни ўргандик.

📌 Маълум бўлишича, жорий йил 2 ноябрь куни, соат 18:00да шаҳар ХТБ ходимлари "Фан олимпиадаси"га тайёргарлик кўриш мақсадида 1-умумтаълим мактабида бўлган. Шу вақтда муҳим топшириқ бўлиб, ижроси эрталаб соат 8:00гача таъминланиши ҳақида кечиктириб бўлмас вазифа юклатилган.

🔶 Шаҳар ХТБ биноси электр тармоғида жорий таъмирлаш ўтказилаётганлиги сабабли, электр таъминоти бўлмаган, аммо топшириқ ижроси юзасидан зудлик билан мактаб раҳбарларига расмий топшириқ берилиши лозим бўлган.

🔰Шу сабабли топшириқ матни шаҳар ХТБга тегишли бўлмаган ноутбукдаги хат бланкасига ёзилган. Мазкур хатга ХТБ раҳбарининг имзоси ўрнига ўринбосари томонидан имзоланишига йўл қўйилган ва суратга олиниб, мактаб раҳбарларига онлайн тарқатилган.

✳️ Шаҳар ХТБ ушбу хатдаги имловий хатолар ўтиб кетишига техник хато ва шошилинчда тайёрланганлиги ҳамда бунга ўзи айбдорлигини тан олиб, ҳолат юзасидан ХТБ ўринбосарига интизомий чора кўрилганлигини маълум қилди.

🔰 Шунингдек, ҳолат таълим жамоаси томонидан кенг муҳокама қилиниб, бу каби вазиятларга қайта йўл қўймаслик чоралари белгилаб олинди.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистонда "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони таъсис этилди ва Низом тасдиқланди.

▫️ Кўкрак нишони ҳар йили 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида топширилади.

▫️Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
⚡️ “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови эълон қилинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг тақдимоти бўлиб ўтди.Унда комиссия аъзолари, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/38iy9Wy

@Olmaliq_shahri
"Чиройли" авторақамлар 6 ой давомида сотилмаса, аукционга арзонроқ нархларда чиқарилади

Ҳукумат қарори (687-сон, 04.11.2020 й.) билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

👉 батафсил

@Olmaliq_shahri
#форум

⚡️Бугун Тошкент вилояти Ёшлар марказида "Сардорлар сайлови - 2020" форумида Олмалиқ шаҳар ёшлари ҳам кўтаринки руҳда иштирок этишмоқда.

@Olmaliq_shahri
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Умумий амалиёт шифокорини оилавий шифокорга айлантириш, уларни рағбатлантириш чоралари белгиланди. Чекка ҳудудларда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, 6 хил тоифадаги аҳолини айрим турдаги витаминлар ва дорилар билан бепул таъминланиши айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни.
Определены задачи по внедрению института семейных врачей вместо врачей общей практики, стимулированию их труда. Будет реализована программа "Сельский врач" в отдаленных районах, 6 категорий населения будут бесплатно обеспечиваться отдельными видами витаминов и лекарственных препаратов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Шавкат Мирзиёев: Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз белгиланган вазифаларни фидойилик ва матонат билан, албатта уддалайдилар

Бугун соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган видеоселекторда айтилган энг муҳим фикрлар:

👉 Умумий амалиёт шифокори оилавий шифокорга айлантирилади.
Батафсил

👉 Оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича “тиббиёт бригадалари” ташкил этилади.
Батафсил

👉 Бирламчи бўғин шифокорларига ипотека уйлари ажратилади.
Батафсил

👉 Олис ва чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тизимига ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи, хизмат уй-жойи билан таъминланади ёки ижара тўловини компенсация қилинади.
Батафсил

👉 Энди оилавий шифокор аҳолига қанча кўп хизмат кўрсатса, бригадаси билан шунча кўп ойлик олади.
Батафсил

👉 Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланади.
Батафсил

👉 Шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун жараёнлар рақамлаштирилади. Мисол учун, ҳозир битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди.
Батафсил

👉 Тиббиёт олий ўқув юртлари ҳудудларга бириктирилади. Қайси ОТМ қайси ҳудудга бириктирилиши ҳам эълон қилинди.
Батафсил

❗️ Энди врач, касалхона, поликлиникалар бош шифокорларлари ёки бошқа тиббиёт ходимлари бирорта қўшимча ишга жалб қилинмайди.
Батафсил

👉 Ҳар бир вилоятда Сирдарё тажрибаси асосида “тиббиёт кластерлари” ташкил этилади.
Батафсил

👉 2021 йил 1 июндан бошлаб 6 хил тоифадаги аҳоли бепул дори воситалари ва витаминлар билан таъминланади. Кимлар қандай дорини бепул олиши ҳам эълон қилинди.
Батафсил

👉 «Қачонгача одамлар даволаниш учун пойтахтга қатнаши керак?», - деди Шавкат Мирзиёев. Тошкентдаги 17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларининг минтақавий филиаллари ташкил этилади. Қайси ҳудудда қандай касалликка ихтисослашган марказ очилиши маълум қилинди.
Батафсил

👉 Тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштирувчи Жамғарма ташкил қилинади.
Батафсил

👉 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги соғлиқни тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.
Батафсил

👉 Президент Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳанинг барча вакилларини табриклади.
Батафсил


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
#эҳтиром

Тиббиёт ходимлари рағбатлантирилди

⚡️Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган соҳа вакиллари меҳнати эътироф этилиб, шаҳар ҳокимлигида ушбу касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

🏆 Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров сўз олиб, юртимизда Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар рўй бераётганини, бу янгиланишлар эса, ўз навбатида, халқаро андозалар даражасидаги тиббий хизмат тизимини барпо этиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, халқимизни янада соғломлаштириш йўлида беқиёс имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлади.

🎁 Тадбир давомида шаҳар тиббиёт бирлашмасида кўп йиллар самарали фаолият юритган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

@Olmaliq_shahri