Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Сайёр қабулдан фотолавҳалар
​​⚡️Энди очиқ танлов орқали Халқ таълими вазирлиги тизимида ишлашингиз мумкин!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2020 йил 3 ноябрдан 17 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 71-241-01-92

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos
"Металлург" саройига тўпланган фуқаролар тарқалди.
Forwarded from OLMALIQ 7/24
АНКЕТА.docx
122.8 KB
📣Шаҳримиз аҳолиси ва ёшлар диққатига!

"Олмалиқ КМК" АЖ раҳбарияти ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда ёшларнинг таклиф ва муаммолари, бизнес режа, инновацион ғоялари, лойиҳаларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, АНКЕТА жорий этганди.

⚡️Қуйида мазкур анкетанинг электрон вариантини юклаб олишингиз ва уни тўлдириб, [email protected] манзилга жўнатишингиз мумкин.

@ao_agmk
"Металлург" маданият саройидан фотолавҳалар
#Расмий

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Файзиев Музаффар Юсупалиевич тайинланди. Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Рустам Холматов айни пайтда иқтисодий комплекс олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Танишинг, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тайинлов

⚡️ Жорий йил 31 октябрдан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙХҲБ бошлиғи в.в.б. лавозимига Учинчи минтақавий ҳудуд ЙПХ отряд командири ўринбосари, катта лейтенант Сидиқов Бобур Бахтиёрович тайинланди.

@Olmaliq_shahri
#ўрганиш
#топшириқ_ва_ижро

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг 01/11-114-сонли топшириқ хатига асосан, бугун марказнинг шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова ва шаҳар ҳокимлиги масъули Д.Ахмедов томонидан кутубхоналар фаолияти ўрганилди.

❇️ Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугун шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 24 та таълим муассасасида жами 34 нафар кутубхона ходимлари фаолият юритади. Шаҳар миқёсида кутубхоналарнинг умумий фонди 48 765 тани, китобхонлар сони ўқитувчи ходимлар ва ўқувчилар билан биргаликда 28 451 нафарни ташкил этади.

📌 Бўлим тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг дарсликлар билан таъминланиши 98,7% ни ташкил этади. Мактаблар жамоаси йўналишлари бўйича республика ва маҳаллий газета ва журналларга обуна бўлишган.

📚Мактаб кутубхоналари маҳаллий бюджет, ҳамкор ташкилотлар, акция ва марафонлардан тақдим этилаётган бадиий адабиётлар ҳисобига доимий равишда бойитиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri