Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cайёр_қабул

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент ва Бўка туманлари фуқароларининг мурожаатларини тинглаш учун ташкиллаштирилган сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда республикамизнинг 17 та вазирлик, идора ва қўмиталари раҳбарияти фуқароларни қабул қилмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СOVID19

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Инфекцияни юқтирган фуқароларни даволаш бўйича қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Бу ҳақда юқоридаги видеолавҳа орқали шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Матлуба Пелтабоева ҳамшаҳарларимизга батафсил маълумот берди.

@Olmaliq_shahri
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СOVID19

Куз фаслининг кириб келиши билан мавсумий касалликлар сони ҳам ортиб, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи янада ошади.

Хўш, касалликка чалинмаслик хавфини камайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази бош эпидемиологи Феруза Фозилматова юқоридаги лавҳа орқали муҳим тавсияларни бериб ўтди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Gazetalar sharhi
Олмалиқ ҳақиқати 37-сон.pdf
12.6 MB
#анонс

Бугун "Олмалиқ ҳақиқати" газетасининг 37-сони нашрдан чиқди.

📌 Газетанинг ушбу сонида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

👉 1. Миллат боғининг боғбонисан, муаллим!;

👉 2. Олмалиқ шаҳрида Вазирлар иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди;

👉 3. Ёнғинларда ёнмасин уйингиз;

👉 4. Остонада қолган момо;

👉 5. Устозга йўлланган энг сўнгги мактуб;

👉 6. Дам олиш саҳифасида: турли қизиқарли маълумотлар ва кроссворд;

👉 7. Мутолаа саҳифасида: амал (ҳикоя)
.

❗️ Шунингдек, шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва статистик маълумотлар билан танишасиз.

Kanalga ulanish👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Karantin qoidalariga amal qiling!🙏
‼️Диққат, танлов!

"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан танлов эълон қилинади.

Ушуб танлов "Миллат боғининг боғбонисан, муаллим!" шиори остида қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

"Энг яхши видеоролик"
"Энг чиройли фотоколлаж"
Шеър ёки монолог ўқилган аудио хабар.
"Энг чиройли табрик"

Ғолиблар шаҳар ҳокимлигининг эсталик совғалари билан тақдирланишади.

Ижодий ишларни қуйидаги телеграм рақамга жўнатишингиз мумкин: 99 865-45-84

@Olmaliq_shahri
#давра_суҳбати

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илк бор ўзбек тилида сўзлаган нутқи муносабати билан “Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати ўзбек тилида янгради” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

📍Шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари билан ўтказилган ушбу суҳбат давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Сайёра Якупбекова ва ҳоким ўринбосари Соҳиб Аҳмедов сўзга чиқиб, энг нуфузли халқаро анжуманда Давлатимиз раҳбарининг Она тилимиздаги маърузаси, умидбахш кунларга бўлган ишончнинг яна бир бор ортишига сабаб бўлганлигини, Ватанимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда янада фаол иштирок этишга янгича куч, янгича ғайрат пайдо бўлишига сабабчи бўлганини таъкидлаб ўтди.

@Olmaliq_shahri
“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/32ZSlJD

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg