Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Аҳил қўшнилар - маънавият кўзгуси

📝Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳардаги чегара ҳудудда жойлашган “Теракли” маҳалласи фаоллари ва аҳли билан “Қўшничилик муносабатларида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш – юртимизда аҳилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

🍀Суҳбатда қўшничилик муносабатлари, қўшнининг қўшнидаги ҳақлари, бир-бирига меҳрли, оқибатли бўлиш лозимлиги, яқин ўтмишдаги, лекин ҳозирги кунда унутилиб бораётган айрим урф-одатларимиз, гўзал удумларимиз юзасидан фикрлар алмашилди.

Шунингдек, 9-сонли умумтаълим мактабининг мазкур маҳаллада жойлашган филиали ўқитувчилари билан узлуксиз маънавий тарбия концепциясида таълим ва тарбияга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ўқитувчиларнинг зиммасида катта масъулият ётганлиги, ўқитувчининг юриш туриши-ю, хулқ-атворидан тортиб, айтган ҳар бир сўзи ёшлар учун ибрат мактаби бўлиши лозимлиги таъкидланди.
#Халқ_билан_мулоқот
#Олмалиқ

Республика мутасаддилари иштирокида Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган халқ билан юзма-юз мулоқотга Пискент ҳамда Бўка туманларидан келган мурожаатчилар ҳам қатнашмоқда.

Республика вазирлик ва ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари мутасаддиларининг аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқоти давомида одамларни қийнаётган муаммолар ўрганилмоқда.

Сайёр қабул давомида Пискент тумани "Нурафшон" боғдорчилик узумчилик ширкатида истиқомат қилувчи У.Саидмаҳмудованинг дала ҳовлисини рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаати Кадастр агентлиги мутасаддилари иштирокида ўрганилди. Масалани шу жойнинг ўзида ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cайёр_қабул

Ўқитувчи 60 ёшда, директор уни пенсияга мажбурий чиқариб юбораяпти. Ким ҳақ?

Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъуллари иштирокида сайёр қабул давом этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтаётган қабулга ҳам кўпчилик келган. Улар томонидан билдирилаётган таклиф ва мулоҳазаларнинг аксарияти жойида ҳал бўлаяпти, айримларига эса вақт талаб қилиши ҳақида тушунтириш берилмоқда.

Масалан, Ҳусан Расулов Бўка тумани "Қорақўйли" маҳалласининг раиси. Унинг айтишича, қишлоқда иккита мактаб бор. Бири эски, мослаштирилган бино. Агар нариги мактаб ремонт қилинса, янги бино қурилса, бир қишлоқнинг, бир оиланинг фарзандлари иккита мактабга бормас, бўшаган бинода эса мактабгача таълим ташкилоти очишга имкон туғиларди.

Вазирлик мутасаддилари, Бўка тумани ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари биргаликда ушбу таклифни атрофлича кўриб чиқиб, 2023 йилги давлат дастурига ўша ҳудудда янги мактаб қуриш масаласини киритилишини мақсадга мувофиқ деб топдилар.

Шаҳодат Эшбоева Олмалиқ шаҳридаги 7- умумтаълим мактабида ишлайди. Устоз муаллима яқинда 60 ёшга тўлди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, у ҳам нафақа олиб, ҳам таълим даргоҳида ишлаб келмоқда. Аммо, мактаб директори яқинда уларга ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзиши кераклигини айтиб, жойни ёшларга бўшатишни талаб қилади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев масалани ўрганиб, устоз мураббийга бўлган бу муносабат учун масъулларга танбеҳ берди. Ўқитувчи ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Сайёр қабул давом этмоқда....

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#жараён

Республика мутасаддилари иштирокида Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган сайёр қабул жараёнидан фотолавҳалар

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cайёр_қабул

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент ва Бўка туманлари фуқароларининг мурожаатларини тинглаш учун ташкиллаштирилган сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда республикамизнинг 17 та вазирлик, идора ва қўмиталари раҳбарияти фуқароларни қабул қилмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СOVID19

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Инфекцияни юқтирган фуқароларни даволаш бўйича қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Бу ҳақда юқоридаги видеолавҳа орқали шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Матлуба Пелтабоева ҳамшаҳарларимизга батафсил маълумот берди.

@Olmaliq_shahri