#Онлайн
Айни дамда Республика Маънавият ва маърифат фестивали Олмалиқда давом этмоқда.
Фестивални шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов очиб берди. Шундан сўнг шаҳримизнинг фаол ёшлари рағбатлантирилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир оташин маъруза қилмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

#Мурожаатингиз_борми
Уйингизда иссиқлик тизими яхши ишламяптими ёки газ ҳидини сезяпсизми?
Томингиздан чакки ўтиб, ертўлангиз захлаб кетяптими? Совуқ сув ёки иссиқ сув йўқми?
Умуман, сизда коммунал масалалар бўйича мурожаат бўлса, марҳамат, сизлар учун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида бу борадаги мурожаатларингизни қабул қилиш учун 24 соат ишлайдиган махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган.
2019-2020 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тузилган мазкур штабга қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин:
☎️ 70-614-05-23 ҳамда уй телефонларидан боғланиш учун "1055" қисқа рақами.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Маънавият_фестивали
Бугун вилоятимиз миқёсида ўтказилган "Маънавият" фестивали доирасида шаҳримизга ташриф буюрган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бўлим раҳбари Феруза Акромова, "Ёшлар" телерадиоканали катта муҳаррири Зулфия Файзуллаева ҳамда шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамшаҳримиз, олим, академик Абдурашид Хасановнинг уй кутубхонасида бўлишди.
Кутубхонадаги бир-биридан ноёб китоблар, дурдона асарлар китобсевар меҳмонларни ўзига ром этиб, катта ҳавас уйғотди. Бир пиёла чой устида китобларнинг тарихи хусусида суҳбат қурган меҳмонлар олимнинг уй музейидан, Олмалиқдан бир олам илиқ таассуротлар билан қайтишди.

#Баёнот
1993 йил 22 апрелда Бекобод туманида туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси, 2-қисми (ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган Ходжиев Рамзиддин Бегматовичга нисбатан 2019 йил 27 ноябрь куни қидирув эълон қилинган эди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор кўрган чоралари натижасида ушбу қидирувдаги шахс кеча, 28 ноябрь куни Оққўрғон туманида қўлга олинди.
Ҳа, қонундан ҳеч ким қочиб, қутулолмайди. Жиноятга жазо муқаррар!

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бошланди.
Делегациялар раҳбарларининг биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди. Сўнг улар тор доирада учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мажлисда нутқ сўзлаб, минтақамизда ҳамкорликни янада ривожлантириш, дўстлик ва яхши қўшничилик, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
www.president.uz/uz/3104
—
В Ташкенте началась вторая Консультативная встреча глав государств Центральной Азии.
Состоялось совместное фотографирование глав делегаций. Затем они провели встречу в узком составе.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, нацеленных на дальнейшее развитие сотрудничества, укрепление дружбы и добрососедства, мира и безопасности в регионе.
www.president.uz/ru/3104

Forwarded from BBC News O’zbek
📺🎥Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Би-би-си Ўзбек хизматини табриклади - BBC Uzbek
https://m.youtube.com/watch?v=ADCnafNSCRQ Телеграм каналимиз - https://t.iss.one/bbcuzbek

YouTube
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Би-би-си Ўзбек хизматини табриклади - BBC Uzbek
25 йиллик сана, Тошкентдан Лондонга, Би-би-си Ўзбек хизматига : Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёевадан табрик #bbcuzbek25 - "Би-би-си Ўзбек хизматининг холис ва қизиқарли мақола ва янгиликлари бугунги Ўзбекистон ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида ўз ўрнига…
#Қабул
Кеча шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳримиз фуқаролари билан навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан коммуникация тизими - сув, ёритиш чироқлари, ички йўлларни асфальтлаш ва бандликни таъминлаш каби масалалар кўтарилиб, мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан мутасадди раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Кеча шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳримиз фуқаролари билан навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан коммуникация тизими - сув, ёритиш чироқлари, ички йўлларни асфальтлаш ва бандликни таъминлаш каби масалалар кўтарилиб, мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан мутасадди раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_қабул
Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан 1-сектор ҳудудидаги "Олмалиқсой" маҳалла фуқаролари йиғини аҳли билан сайёр қабул ўтказилди.
"Олмалиқсой" маҳалла фуқаролари йиғини биносида бўлиб ўтган қабул давомида фуқароларнинг аксарияти маҳалласидаги ички йўллар, кўча чироқлари, бандлик ҳамда коммунал масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Қабул давомида иштирок этган тегишли масъул раҳбарлар аҳоли мурожаатларини назоратга олиб, ечими бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.

#Ўрганиш
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал шаҳримизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов раислигида сайёр қабул ўтказилган эди.
Бугун фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокими У.Раҳимов Президент Администрацияси масъул ходими ва коммунал соҳа раҳбарлари билан биргаликда жойига чиқиб, мурожаатларни ўрганишди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Сенат: Аҳолини ташвишга солаётган муаммолар, жумладан, уй-жой фондини иситиш тизимларини яхшилаш билан боғлиқ масалалар бажарилмаган
➡️ https://bit.ly/35KeXfZ
➡️ https://bit.ly/35KeXfZ
#Биласизми
1 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади
2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.
2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.
3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия олиш талаб этилади.
4. Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади
✅ 2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
👉 хорижий давлатлар ва ташкилотлар донорлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
👉 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
👉 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.
5. Фармацевтик инспекция ўтказиш бўйича низом кучга киради
Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
6. Энергетика менежменти тизими жорий этилади
Айрим корхона ва ташкилотларда энергетика менежменти тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич жорий этилади.
✅ Мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш;
👉 ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш;
👉 ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.
7. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси берилади
2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади.
8. Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади
Республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.

#Хотин_қизлар_бандлиги
Жорий йил 22 ноябрь куни шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бешинчи йўналиши - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 230дан зиёд хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилотлардаги бўш иш ўринларига экскурсия уюштирилган эди. Мазкур экскурсия давомида 20 дан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
Хусусан, куни кеча ҳам ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ушбу тадбир давом эттирилиб, фуқаролар билан экскурсия ташкиллаштирилди. Натижада яна 9 нафар ҳамшаҳарларимизнинг бандлиги таъминланди.