Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилади

1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошади.

🔹 Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади.

🔹 Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпаяди.

🔹 Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқароларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#иқтибос

📝 "Эрим билан очдан ўламизми? Яхшиям давлатнинг миллиард сўмлик озиқ-овқатини еб қўймаганмиз?.."


Тошкент ҳақиқати" газетасида эълон қилинган "Тўқ замонда оч яшаш мумкинми?" сарлавҳали материалда айни шу хусусдаги мулоҳазаларни ўқийсиз.

Мақолани ўқиш

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в траурных мероприятиях в память о Председателе Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #vidolashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳар ФВБ ходимлари томонидан бугун шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси ва Туғруқ бўлимларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
Енгил автомашина харид қилишда истеъмолчининг ҳуқуқи яна бузилди !

🤝 Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Х.С. “Кобальт” номли автомашина харид қилиш учун Тошкент шаҳридаги “Avtohamkor 0 foyiz” МЧЖ билан 2020 йил 6 январда лизинг шартномаси тузиб, 25% бошланғич тўловни амалга оширган.

Аммо, 2020 йил март ойида ҳукуматимиз томонидан киритилган “Карантин” қоидалари сабабли (форс мажор ҳолат) ижрочи шартнома шартларини бажара олмаган.

🕐 Ўз навбатида тўланган тўлов истеъмолчига қайтариб берилиши тўғрисида томонлар ўртасида 11 июнда ёзма келишув имзоланган бўлсада, тўловни қайтариш кечиктириб келинган.

📞Кайфияти бузилган истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ☎️ "1159" қисқа рақамига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

🆘Фуқаро Х.С.нинг мурожаати Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва 20 июль куни фуқаро Х.С.фойдасига 21 291 227 сўм миқдордаги тўлов қайтариб берилиши таъминланди.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: (71) 207-04-69 (душанба-жума, соат 09-00 дан 18-00 гача)
3 нафаргача аъзоси бор эҳтиёжманд оилаларга 500 минг, каттароқ оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам тарқатилди – Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉 https://kun.uz/10509289

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#миннатдорчилик

Мис бойитиш фабрикасида COVID-19га қарши курашиш мақсадида ҳудудга кириш қисмида ўрнатилган дезинфекция туннели, дистанцион тепловизор ва барча бинолар, ошхоналар, ювиниш хоналарининг мунтазам дезинфекция қилиниши билан бирга ҳафтасига бир маротаба ўт ўчириш техникасида ҳудуддаги бутун йўллар дезинфекция қилиниб келинмоқда.

Ушбу ишларда ўз амалий ёрдамини бериб келаётган Олмалиқ шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимига миннатдорлигимизни билдириб қоламиз!

Мис бойитиш фабрикаси раҳбарияти!

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😷 Уй шароитида коронавирусдан даволаётган бемор қандай дорилар ичиши ва нималарни истеъмол қилиши мумкин?

🌡Ҳарорат 38,5 даража ва ундан юқори бўлганда парацетамол ва унинг аналогларини;
💊Томоқ оғриғи ва йўтал кузатилса, бромгексин таблеткасини
4 маҳал ичиш керак;
💊Иммунитетни кўтариш учун поливитамин таблеткаларини ичиш зарур;
💊Агар беморда аввалдан бирор касаллик бўлса, аввал ичиб турган дориларини ҳам ичиб туриши керак.

Бемор тез-тез овқатланиши зарур. Қуйидагилар рационда бўлиши керак:

🍲Суюқ овқатлар;
🍇Мева-сабзавотлар;
🥗Кўкатлар;
🥛Сут маҳсулотлари;
🧃1 кунда 5 литргача суюқлик, шарбат ва доривор ўсимликлар дамламаси
кўринишида.

Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр, ва ярим ҳолда тайёр хамирли таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

💪 Кунига 10 дақиқалик бадантарбия қилиш лозим;
🧊Шиллиқ қаватлар, оғиз бўшлиғини тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиш лозим;
🧴Бемор жойлаштирилган алоҳида хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишларини олиб бориш лозим.

👨‍⚕️Kun.uz | Соғлом ҳаёт
#статистика

30 июль (1 суткалик) ҳолатига Олмалиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати ахбороти

🚑 150 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 10 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 10 нафар
👫 болалар - 2 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 13 та
👫болалар - 2 нафар

__________________________


31 июль (1 суткалик) ҳолатига Олмалиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати ахбороти

🚑 177 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 15 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 19 нафар
👫 болалар - 2 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 43 та
👫болалар - 6 нафар

📌Бронхо пневмония - 5 нафар


@Olmaliq_shahri
#профилактика
#ФВБ_огоҳлантиради

Олмалиқ шаҳрида чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида шаҳардаги барча сув ҳавзаларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бўлими Олмалиқ шаҳар бўлими шаҳар аҳли ва меҳмонлардан ҳаётини хавф остига қўйиб, чўмилиш тақиқланган жойларга бормасликни сўраб қолади.

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолинг, зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг!

@Olmaliq_shahri