Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.95K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#таклиф
#ўрганиш

⚡️ Олмалиқ шаҳрида кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Дониёр Ҳамидов ўзига тегишли "Осиё" тўйхонаси ва "Новвот" чойхонасининг ўрнида хусусий клиника очиш таклифи билан шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовга мурожаат қилган эди. Бугун шаҳар ҳокими тегишли масъул раҳбарлар билан мазкур таклиф асосида биноларнинг ҳолатини яқиндан ўрганиб чиқди.

🏥 Хусусан, тадбиркор Дониёр Ҳамидов карантин вазиятидан келиб чиқиб, тўйхона ва чойхонасини бириктирган ҳолда замонавий кўп тармоқли хусусий клиника очиш аҳолига кўпроқ наф келтириши ҳақидаги фикри ҳоким томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Тадбиркорнинг маълум қилишича, ушбу клиникада 40-50 ўринга мўлжалланган стационар даволаниш маскани билан бирга замонавий тиббий кузатув ва тиббий текширув жиҳозлари келтирилиб, яқин ой ичида ҳамшаҳарларимизга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

@Olmaliq_shahri