Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#хайрия

"Синовни саховат билан енгамиз" шиори остида шаҳардаги тадбиркорлар-у, мурувватга шай фуқароларнинг бошини жам қилаётган Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов айни дамда мушкул вазиятга тушиб қолган фуқароларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат озиқ-овқат маҳсулотларини пешма-пеш таъминлаб беришга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, бугун ҳам сектор ҳудудидаги 100 нафар эҳтиёжманд инсонларга ана шундай жамланмалар етказиб берилиб, кўплаб инсонларга қувонч бахш этилди.

@Olmaliq_shahri
#хайрия_акцияси

"Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси раиси, ЎзМТДПдан шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган Шукур Мирзақулов томонидан ташкил қилинган хайрия акцияси доирасида эҳтиёжмандларга бепул нон улашилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#хайрия
#биргаликда_енгамиз
#депутатларимиз

👨‍💼Ўзбекистон Либерал демократик партияси шаҳар Кенгашидан сайланган депутат Дадамурод Баратов ҳам бугун хайрли ишга бош бўлди.

🎁Унинг ҳомийлиги билан бугун наҳордан 600 дона иссиққина буханка нон ва 2000 та ҳимоя ниқоблари ҳамда 5 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат жамланмалари бепул тарқатилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус
#хайрия

😷 Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган “ELEGANT GARMENT TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти томонидан бугун 15 000 дона ҳимоя ниқоблари шаҳар ҳокимлигига беғараз етказиб берилди.

🎁 Мазкур ниқоблар шаҳардаги эҳтиёжманд оила вакилларига улашилиши режалаштирилмоқда.

✍️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги саховатпеша тадбиркорга миннатдорлигини билдиради.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус
#хайрия
#мурожаатлар_эътиборда

✍️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар томонидан жорий йил 7 апрелдан 14 апрелгача бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

☎️Жумладан, марказга 60 нафар волонтёр ёшлар жалб этилиб, ОКМК АЖда ташкил қилинган тезкор алоқа хизматига мурожаат қилган 863 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

🎁Алоқа хизматига мурожаат қилган 635 нафар фуқароларнинг 623 нафарига маҳалла раисларининг тавсияларига асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

💊Мурожаатчиларнинг 37 нафарини дори-дармон маҳсулотлари сўраб мурожаат қилган фуқароларни ташкил этган.

🍱 Шунингдек, 191 нафар фуқаро кундалик хўжалик маҳсулотларига эҳтиёж сезиб, мурожаат қилган фуқаролардир.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#хайрия

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига бугун ОКМК АЖ томонидан 300 дона 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари етказиб берилди.

Шунингдек, маҳаллий тадбиркор томонидан ҳам 65 дона шу каби жамланмалар тақдим этилди.

Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари Олмалиқ шаҳар тезкор алоқа хизматига мурожаат қилаётган эҳтиёжманд фуқароларга маҳалла раиси тавсиясига кўра беғараз етказиб берилади.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги саховатпеша ҳомийларга миннатдорлик билдиради.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
#Хайрия
#Бўка_тумани

Бўкада
хайрия акциялари давом этмоқда. ОКМК дан Рамазон туҳфаси.

Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг барча ҳудудларида, жумладан Бўка туманида ҳам хайрия тадбирлари доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

⚡️ Таъкидлаш жоизки бундай хайрия тадбирларини ташкиллаштириш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишда 4 та сектор: туман ҳокимлиги, ИИБ, ДСИ ва прокуратура билан бир қаторда ҳомийлар кўмаги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ана шундай хайрия тадбирларининг яна бири бугун туманнинг турли ҳудудларида ташкил этилиб, ОКМК нинг ҳомийлиги асосида эҳтиёжмандларга Рамазон хайрия эҳсонлари улашилди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати