Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#эълон

❗️"Олмалиқ иссиқлик манбаи" корхонаси огоҳлантиради!

📌"Олмалиқ иссиқлик манбаи" корхонасида Ўзбекистон Республикаси бўйича карантин чекловлари кучайтирилиши муносабати билан эртадан, яъни жорий йил 14 июлдан 1 августгача аҳолини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
☎️ Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун тўловлар бўйича саволлар билан қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 93 112 64 46 оператор Шахноза Турсунова.
❇️ Иш вақти: душанбадан жумагача соат 09-00 дан 17-00 гача (тушлик 12-00 дан 13-00 гача)
✍️ Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун тўловларни Олмалиқ почтаси ёки "Ипотека банк" кассаларида ёхуд «Click evolution», «U-pay», «Ipoteka bank» мобил иловалари орқали ҳам онлайн амалга оширишингиз мумкин.

@Olmaliq_shahri
#суд_залида

⚡️ Жорий йил 9 июль куни Олмалиқ шаҳар Жиноят суди судьяси Дилшод Сулейманов томонидан шаҳардаги 45-сонли манзил колониясида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси бўйича 1 нафар, 74-моддаси бўйича 8 нафар; 49-сонли манзил колониясида 73-модда билан 1 нафар;
74-модда билан 17 нафар; 14-сонли қаттиқ тартибли ЖИЭМда 74-модда билан 6 нафар, 113-модда билан 114 нафар, 96-модда билан 6 нафар ҳамда 11 нафар маҳкумга маъмурий назорат ўрнатиш ҳамда жами 67 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик тамойилларини қўллаш бўйича материаллар кўриб чиқилди.

📌 Судда "Олмалиқ ҳақиқати" газетаси мухбирлари ҳам иштирок этишди. Жараён якунида судья Д.Сулеймановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари" юзасидан ўтказилган видеоселектор мазмуни бўйича маърузаси ҳам тингланди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 12 июль ҳолатига

🚗 3620 та автотранспорт

🔷COVID-19 ўчоқларида 300 кв.м
🔷Автокорхонада 526 кв.м майдон, 16 та автобуснинг 145 кв.м майдони, 20 таксининг 42 кв.м майдони, ҳоким сектори биносининг 200 кв.м майдони,
🔷"Ойдин" деҳқон бозори МЧЖнинг 10250 кв.м

🔶жами: 15 423 кв.м
майдонида дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

Олмалиқ шаҳар СЭОМ жамоатчилик билан ишлаш бўлими

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#эълон

❗️ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ИИБ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

⚡️
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 13 июлидан 1 августга қадар қўшимча карантин чекловлари ўрнатилди.

Шу муносабат билан эртадан, яъни 14 июлдан бошлаб, Олмалиқ шаҳрининг марказий кўчалари, яъни, "Ойдин", Пиримқулов кўчаси, "Боғи шамол", "Камалак", "Коинот" чорраҳаларида вақтинчалик тўсиқ постлари ўрнатилиб, автоуловлар ҳаракати чекланади.

Бунда куннинг соат 7:00дан 10:00гача ҳамда 17:00дан 20:00гача бўлган соатлардан ташқари барча вақтларида шахсий автоуловлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиб, қатъий назорат ўрнатилади.

📌 Ҳурматли ҳамшаҳарлар, барчангиздан карантин чекловларига қатъий амал қилишларингизни сўраб қоламиз.

@Olmaliq_shahri
#Биласизми
Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:
👉 ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
👉 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
👉 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
👉 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
👉 моддий ёрдам олувчи оилалар;
👉 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун аввалги тартиб қандай эди ва ҳозир қанақа Таққослаб беринг.

✖️🚶🏻‍♂️Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энди ҳудудий меҳнат бўлимларига бормайди.

✔️📲 Мобил телефони орқали солиқ органларидан рўйхатдан ўтади ва 📃 матрицали штрих код (QR-код)га эга электрон маълумотнома олади.

✖️📄 Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олганликлари учун бир ойга 111 500 сўм, 3 ойга 312 000 сўм, 6 ойга 580 000 сўм, 9 ойга 825 000 сўм, 12 ойга ёки 1 йилга 1 млн.сўм тўлар эди. Энди гувоҳнома ва тўловлар бекор бўлди.

🗓 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % ҳажмида (111 500 сўм) тўлайди ва рўйҳатдан ўтган санадан унга иш стажи ҳисобланади.

👍 👵🏻🧓🏻 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#назорат

Олмалиқ шаҳар йўлларида автоуловлар ҳаракати чекланди. Йўллар шаҳар ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан назорат қилинмоқда.

@Olmaliq_shahri
#расмий

Мамалакатимиз бўйлаб карантин чоралари кучайтирилганлиги боис, турли соҳалар кесимида масофадан ишлаш тартибига ўтилди. Хусусан, вилоят ҳокимлиги аппарати ҳам масофавий ишлашни жорий этган. Қуйида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари билан боғланиш учун иш телефони ҳавола қилинмоқда.

🔹Алимбеков Ботир Баҳодирович
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари
☎️(71) 232-80-27

🔹Муллаханов Баҳодирбек Муллахонович
Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
☎️(71) 232-80-02

🔹Ҳамдамов Қобил Муратқулович
Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
☎️(71) 232-80-10

🔹Ҳакимов Шуҳрат Жўрабоевич
Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари
☎️ (71) 232-80-03

🔹Абдусаламов Жамшид Абдусаламович
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи.
☎️(71) 232-80-13

🔹Низамов Сайфиддин Фахриддинович
Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
☎️ (71) 232-80-08

🔹Умаралиев Акмал Акбаралиевич
Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
☎️(71) 232-80-39

🔹Қўчқаров Акрамжон Самижонович
Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
☎️(71) 232-80-29

🔹Ҳудойбергенов Илҳомбой Тилавбаевич
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
☎️ (98) 261-11-22

🔹Камолов Азамат Жамолович
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари в.б.
☎️(71) 232-80-06

Умумий бўлим

🔹Ҳайдаров Абдулазиз Ғайратович
Тошкент вилояти ҳокимлиги Умумий бўлим бош мутахассиси
☎️(71) 232-80-63

Хат ва мурожаатлар учун электрон почта 👉 [email protected]

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram