#ҳокимлик_соати
⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида корхона-ташкилот раҳбарлари билан навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди.
📎 Йиғилиш кун тартибида "маҳалла еттилиги"нинг иш фаолияти, "онлайн маҳалла" платформаси, ёшларнинг бандлиги таъминлаш, ташқи меҳнат миграцияси, маҳаллий бюджет тушуми, чин етимлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик каби масалалар таҳлил қилиниб, сусткашликка йўл қўяётган масъулларнинг фаолияти танқид қилинди ҳамда огоҳлантиришлар берилди.
🔎 Шунингдек, йиғилишдан сўнг шаҳар Санитария-эпидемиология комиссиясининг йиғилиши ўтказилиб, вилоятда ўта хавфли юқумли касалликлар сони ошиб бораётгани муҳокама қилинди ҳамда касалликларнинг олдини олиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
🌍 Web-site |✅ Telegram | ✅ Faсebook | ✅ You tube
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.
Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда.
Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда.
Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X

Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган.
Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди.
Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади.