Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ёш қутқарувчилар билан тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда

⚡️Ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида шаҳар ФВБ ходимлари томонидан 2-сектор ҳудудидаги таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари иштирокида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клублари тузилиб, улар иштирокида мусобақага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

📌Шаҳар ФВБ жамоаси томонидан ёшлар билан манзилли ишлаш дастури асосида уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ишлари давом этмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ва экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамоларининг аудио, видеоларини тинглаш, томоша қилиш ҳамда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган шу каби материалларни тайёрлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш орқали бошқа фуқаролар орасида тарғибот қилишга жавобгарлик белгиланган.

📌 Турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолманг, уйдирма, бўҳтон, ёлғон даъволарга ишонманг, бугунги тинч ҳаётнинг қадрига етинг, кимнингдир сиздан фойдаланишига йўл қўйманг!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ифтихор

⚡️"Баркамол авлод - 2024" спорт ўйинларининг гандбол тури бўйича вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчиларидан иборат бўлган жамоа, 2024 йил 1 мартдан 5 мартгача Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

❇️ Республика босқичида иштирок этувчи Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига омад тилаймиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#меҳнат_ярмаркаси

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан "Кимёгар" маданият саройида эртага, 28 феврал куни соат 10:00 да шаҳардаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.

📌 Ярмаркада барча бюджет ташкилотлари, хусусий корхоналар ва Тошкент шаҳридаги "Артел" ва "Технопарк" корхоналари ҳам иштирок этади.

Ярмаркага алимент тўловчи фуқароларни, чет элдан қайтиб келган мигрантларни, ижтимоий реестрда турадиган фуқаролар ва иш изловчиларни таклиф қиламиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.А.Аминов, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Х.Р.Бўриев Олмалиқ шаҳар сектор рабарлари билан биргаликда шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган бошқарув сервис компаниялар иш фаолияти билан танишиб чиқишди.

📌Мутасаддилар “Олмалиқ коммунал сервис” БСК томонидан хизмат кўрсатилаётган “Саховат” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлардаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб,масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат
#таълим

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида ҳоким ўринбосари Соҳиб Ахмедов ҳамда шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи Ориф Насимов шаҳримиздаги хусусий таълим ташкилотларида бўлиб, Давлат таълим муассасалари дарс машғулотларида иштирок этмасдан хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ўрганиш ўтказишди.

📌 Ушбу хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларга биринчи навбатда мажбурий бепул таълимга эътиборли бўлиш, бу борада умумий ўрта таълим мактабларида дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этишлари уқтириб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактаблари дарс машғулотларига сабабсиз, мунтазам иштирок этмаган тақдирда уларнинг ота-оналарига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши тушунтирилди ва бу каби рейд тадбирлари доимий ўтказилиши таъкидланди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#семинар

Касблар оламига саёҳат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2023 йил 28 август куни кеyгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 16-сонли умумтаълим мактабида "Касблар оламига саёҳат" номли вилоят миқёсидаги амалий семинар ташкил этилди.

📌 Ушбу амалий семинарда шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳамда вилоятдаги барча ММТБ мудирлари, мактаб директорлари иштирок этиб, 70 та касб йўналиши бўйича ўқувчилар томонидан яратилган тақдимотлар билан яқиндан танишиб чиқишди.

Шунингдек, ушбу семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассиси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассиси, туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунарга йўналтирилган умумтаълим мактаб директорлари, психологлар иштирок этмоқда. Тадбир давом этмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube