Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Янги_ҳаёт_учун_янги_Ўзбекистон_учун

⚡️Айни дамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар Ёшлар ишлари бўлими, шаҳар Мудофаа бўлими ҳамда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда "Бўстон" маҳалласи фуқаролари иштирокида 3-умумий ўрта таълим мактабида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Муаммоларни бартараф этиш мақсадида кенгашилмоқда

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими раҳбари Илҳом Шокиров бошчилигида шаҳардаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари (БСК), шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси раҳбари Илҳом Эргашев, ОКМК АЖ ИЭМ масъул ходимлари иштирокида кўп қаватли уйларда иссиқлик тизимида учраётган масалалар бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📌Йиғилиш жараёнида иссиқлик тизимида ҳарорат тушиб кетаётганлиги сабаблари таҳлил этилиб, муаммолар ечими бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар юзасидан мутахассислар фикр алмашаяпти.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#билдириш

Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми бошланади

⚡️ 2024 йил Олмалиқ шаҳри "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси учун жами 21 227,0 млрд сўм маблағ ажратилмоқда.

Шундан жами 10 613,5 млрд сўми 1-мавсум учун, қолгани 2-мавсум учун ажратилиши белгиланган. Хабарингиз бор, ушбу лойиҳа бир йилда 2 маротаба ўтказилади. 2024 йил 1-мавсуми 1 февралдан старт олади.

📌 Бунга кўра,

1️⃣ 1 февралдан – 20 февралга қадар – лойиҳа киритиш босқичи;
2️⃣ 21 февралдан – 11 мартга қадар – лойиҳаларни саралаш босқичи;
3️⃣ 12 мартдан – 1 апрелга қадар – овоз бериш босқичлари ўтказилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#очиқ_мулоқот

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Хамдамов Қобил Мураткуловичнинг телеграм ижтимоий тармоғи орқали хорижда юрган шаҳримиз фуқаролари билан онлайн мулоқоти бошланди.

📌 Мулоқотдан мақсад хориждаги ҳамюртларимизни қийнаётган муаммоларга ечим топишга кўмаклашиш.

Oвозли чатга уланиш

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (NURAFSHON TV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OLMALIQ SHAHRI_NAMUNALI MAHALLA HUQUQ – TARG‘IBOT MASKANI KO‘RIK TANLOVI G‘OLIBLARI TAQDIRLANDI_23.01.2024

OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
#биласизми

❗️Янги турмуш қурган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади

🔰 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби белгиланган.

▶️
Кредит қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

▫️бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

▫️20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

▫️бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

☑️ Шунингдек, қарз олувчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим, жумладан:

🔹кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

🔹 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);

🔹даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши.

👉Maнба

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube