Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ғалаба75

📌Жорий йилда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уруш ва фронт орти қатнашчиларига ҳар йилгидан-да алоҳида эътибор қаратилаётгани рост.

🔶Бугун Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилаётган 101 ёшли Абдураҳим ота Мавлоновга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Россия Федерацияси томонидан юборилган "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига" эсдалик юбилей медаллари топширилгани шулар жумласидандир.

🤝Медалларни шахсан Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва шаҳар Мудофаа бўлими бошлиғи Фаёз Сирочев отанинг хонадонига бориб, тақдим этишди.

🤲 Юксак мукофотларни олган Абдураҳим ота қўлларини дуога очар экан, юртимиз тинч ва фаровон бўлишини, Президентимизнинг умрлари зиёда бўлишини тилаб, шаҳар ҳокимлигига ҳам алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#бандлик
#назорат

Бугунги кунда эпидемиологик вазият туфайли мамлакатимизда жорий этилган карантин қоидаларини назорат қилиш мақсадида Олмалиқ шаҳрида ҳам мунтазам тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Жумладан, муддатли ҳарбий хизмат вазифасини ўтаб қайтган 15 нафар йигитлар Миллий гвардия Тошкент вилояти қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальон ходимларига бириктирилиб, "Эркин посбон" сифатида хизматга жалб қилинган.

Бунда уларнинг ойлик маоши тўланган ҳолда вақтинчалик, яъни, мавсумий иш билан таъминланмоқда. "Эркин посбон"лар карантин чекловлари ҳақида фуқароларга тушунтиришлар бериб бормоқда.

Шу ўринда, ЙПХ ходимлари томонидан ҳам карантин қоидаларини назорат қилиш бўйича мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
БУГУН 9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ!
#Ғалаба75

Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Фаёз Сирочев, Халқ банки Олмалиқ филиали вакили билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рустам ота Шокировнинг хонадонида бўлиб турибди.

Усмон Раҳимов Рустам отага Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам мактубини ўқиб эшиттириб, 10 миллион сўм пул мукофотини ҳамда "Ғалабанинг 75 йиллигига" эсдалик медалини ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этди.

Айни вақтда шаҳар ҳокими Шокир отанинг хонадонида биргаликда Ўзбекистон24 телеканали орқали эфирга узатилаётган Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини онлайн тинглашмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

➡️ https://bit.ly/2LcLxyX

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 75-летию Великой Победы и Дню памяти и почестей

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter