Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#маҳалла
#сарҳисоб

❇️ Айни вақтда шаҳримиздаги барча маҳаллаларда 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда. Хусусан, куни кеча "Тинчлик" МФЙда ҳам 2020 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан аҳолига ҳисобот берилди.

“Тинчлик” МФЙ фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар, келиб тушган мурожаатлар, шунингдек, шахсий ва маҳалла ҳудудидаги муаммолар юзасидан шаҳар хокимлигига ва 4-секторга ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар тўғрисида ахборотлар ўқиб эшиттирилди.

Амалга оширилган ишлар:

🔰"Зарқайнар" 26-уй олдига йўл белгиси ўрнатилди;
🔰"Шарқ" тор кўчаларида сув қувурлари алмаштирилди;
🔰"Тинчлик" МФЙда ишсиз хотин-қизлар жамоатчилик ишларига таклиф этилиб, 10 нафари иш билан таъминланди.
🔰Ёрдамга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бор хонадонлар, пандемия даврида вақтинча ишсиз қолган оилалардан 120 та хонадонга озиқ-овқат жамланмалари берилди.

♻️Кучайтирилган карантин даврида:
🔹Маҳаллада 6 нафар оила яраштирилди;
🔹шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 нафар аёллар бандлиги таъминланди;
🔹ёшларан 4 нафари ўзлари қизиққан касб йўналиши бўйича бепул ўқитилмоқда;
🔹маҳаллада истиқомат қилаётган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ва 30 ёшдан юқори бўлган аёллар хатловдан ўтказилиб, рўйхати шакллантирилди.

✳️Ҳозирги кунда ёшларни қизиққан касб-ҳунари бўйича ўқишга йўналтириш, ишсиз ёш оилаларни қўллаб-қувватлаб, бандлигини таъминлашда маҳаллада манзилли ва тизимли тадбирлар олиб борилмоқда.

И.Ҳакимова,
"Тинчлик" МФЙ раиси.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#маҳалла_фаолиятидан
#Бўстон

⚡️⚡️⚡️

43 миллион сўмни маҳалласи учун сарфлади

Шаҳримизнинг янги маҳаллаларидан бири бўлмиш "Бўстон" МФЙ ҳудудида маҳалладаги тадбиркор томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 43 миллион сўм сарфланиб, канализация қувурлари ўтказиб берилди.

Шунингдек, бугун "Бўстон" МФЙ раиси ва маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан маҳалладаги чиқиндихоналар текисланиб, ташқарида ётган чиқиндилар махсус жойга кўмилиб чиқди.

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.iss.one/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052