Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#таълим

Ғолиблар гранд асосида олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинади


⚡️Айни вақтда шаҳримиздаги 17-сонли умумтаълим мактабида шаҳар ХТБга қарашли мактабларнинг 11-синф битирувчи ўқувчилари ўртасида Чирчиқ давлат педагогика институти профессор ўқитувчилари томонидан олимпиада ўтказилаяпти.

📌 Ушбу олимпиаданинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда ғолиб бўлган ўқувчилар, яъни, 1, 2 ва 3-ўринга сазовор бўлганлар кимё ва биология йўналишида Чирчиқ давлат педагогика институтига гранд асосида ўқишга қабул қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#таълим

Олмалиқ Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2 - умумий ўрта таълим мактабида "Қиз боланинг тарбияси - миллат тарбияси" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

⚡️Семинарни шаҳар Халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Гулнора Медешева, шаҳар ХТБ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Холида Қосимова ва мактаб хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари ўз чиқишлари билан бошлаб беришди. Шунингдек, Тошкент вилояти бошқармаси бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойдин Қодирова "Гендер- тенглик" мавзусида маъруза қилди. Тошкент вилоят бошқармаси психология ва педагогика бўлим бошлиғи Шоира Ҳакимованинг "Қизлар психологияси" мавзусидаги маърузаси ўтирганларда катта қизиқиш билан кутиб олинди.

📌Меҳмон сифатида иштирок этган туман-шаҳарлар хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари тадбирдан бир олам таассуротлар олишди. Якунда мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга янада файз, меҳмонларга эса кўтаринки кайфият бағишлади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим

⚡️Олмалиқ шаҳри 20-ИДУМда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан 11-синф ўқувчилари ўртасида «Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!» мавзусида «Заковат» беллашувининг мактаб босқичи ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бошланғич_фан_ойлиги
#таълим

Бугун Олмалиқ шаҳар ХТБ тасарруфидаги 2-умумтаълим мактабида бошланғич таълим фан ойлиги муносабати билан методбирлашма раҳбарлари ўртасида "Йилнинг энг яхши методбирлашма раҳбарлари" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

📌 Танловда жамоалар 4 шарт бўйича беллашдилар. Иштирокчилар жамоа бўлиб барча шартларда фаол қатнашдилар. Натижаларга кўра, 1-ўринни "Нур-у зиё" жамоаси, 2-ўринни "Фидойилар" жамоаси
3-ўринни "Зиёлилар" жамоаси қўлга киритди.

Кўрик-танловни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида Ангрен шаҳар, Пискент тумани ҳамда Оҳангарон тумани бошланғич таълим методбирлашма раҳбарлари ҳакамлик қилдилар. Ғолиб жамоаларга ХТБ бўлими касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Мусаев томонидан эсталик совғалари топширилди.

@Olmaliq_shahri
#таълим

⚡️Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2023 йил 29 мартдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023-ўқув йилида ўқувчиларнинг якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш" тўғрисидаги буйруғига кўра, таълим муассасаларида она тили ва адабиёт фанидан якуний назорат имтиҳонлари бошланди.

⚡️Мазкур имтиҳонларнинг ўтказилиш жараёнига шаҳар ММТБ бошлиғи Х.Турғунбоев томонидан бўлим ходимлари бириктирилиб, улар имтиҳонлар якунлангунга қадар доимий равишда жараёнларни кузатиб боришади.

📌Маълумот ўрнида, бўлим тасарруфидаги 24 та таълим муассасасида жами 25 715 нафар ўқувчилардан 2 556 нафари 9-синф битирувчиларидан иборат. Жами 9-синф битирувчилардан 2 551 нафари якуний назорат имтиҳонларига жалб этилган бўлиб, 5 нафари (3 нафари Халқаро спорт мусобақасида иштирок этмоқда, 2 нафари тиббий хулосасига мувофиқ) якуний назорат имтиҳонларидан озод этилган.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим
#Август_Кенгаши

⚡️Олмалиқ архитектура-қурилиш техникумида "Сифатли таълим ва малакали мутахассис - барқарор иқтисодиётнинг асоси" шиори остида Тошкент вилояти профессионал таълим муассасаларининг "Муҳандислик иши, ишлов бериш технологияси ва қурилиш" соҳаси ўқитувчилари учун ўтказиладиган Август Кенгаши 5-шўъба йиғилиши ўтказилди.

📌Йиғилиш давомида соҳага оид рақамли таълим ресурсларини тайёрлаш, ноанъанавий дарслар ўтиш, амалий машғулотлар ва ўтказилган ишлар бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим

⚡️Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан бугун шаҳримиздаги Кон-металлургия коллежида "Сифатли таълим ва малакали мутахассис - барқарор иқтисодиёт асоси" шиори остида Август кенгаши 18-шўъба йиғилиши ўтказилди.

📌 Йиғилишда вилоят профессионал таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этиб, таълимдаги муаммоларнинг ечими ҳамда 2023/2024 ўқув йилига мўлжалланган иш режалари хусусида маърузалар тингланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим

Мактабларга замонавий компьютерлар топширилди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги билан 2022 йил 7 декабрь куни имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистонга техник кўмак берилишига келишилган эди.

📌Куни кеча ушбу келишувга мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 мартдаги 76-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ММТБ тасарруфидаги 18-, 19-умумтаълим мактабларига АКТ жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси мутахассиси томонидан  замонавий компьютерлар жамланмаси етказиб берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим
#олимпиада

Фан олимпиадасининг шаҳар босқичи бошланди

⚡️Бугун, 17 октябрь куни шаҳримиздаги 19-ИДУМда ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини ва ижодий қобилиятини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларни фанларни чуқур ўрганишга бўлган интилишни ва қизиқишларини ошириш, келажакда касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган асосий олимпиаданинг 2-босқичига старт берилди.

📌 21 октябрь кунига қадар давом этадиган мазкур олимпиадада шаҳримизнинг мактабларидан саралаб олинган 960 нафар 9-,10-,11-синф ўқувчилари ўзлари танлаган фан бўйича тест синовларини топширадилар. Ҳар бир фандан 30 та тест саволлари тақдим қилинади. Иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб аниқланади ва асосий олимпиаданинг 3-(вилоят) босқичида иштирок этади.

Асосий олимпиаданинг 2- (шаҳар) босқичи иштирокчиларига омад тилаб қоламиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube