Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#auksion #yer_uchastkalari

⚡️TADBIRKORLIK QILMOQCHIMISIZ ?

📌Toshkent viloyatida savdoga qo‘yilgan yer uchastkalaridan birini sotib oling va o‘z tadbirkorligingizni yo‘lga qo‘ying!!

▫️Oqqo‘rg‘on tumanida 68 ta (кўриш)
▫️Ohangaron tumanida 93 ta (кўриш)
▫️Bekobod tumanida 125 ta (кўриш)
▫️Bo‘stonliq tumanida 18 ta (кўриш)
▫️Bo‘ka tumanida 201 ta (кўриш)
▫️Quyichirchiq tumanida 206 ta (кўриш)
▫️Zangiota tumanida 32 ta (кўриш)
▫️Yuqorichirchiq tumanida 23 ta (кўриш)
▫️Qibray tumanida 41 ta (кўриш)
▫️Parkent tumanida 20 ta (кўриш)
▫️Piskent tumanida 257 ta (кўриш)
▫️O‘rtachirchiq tumanida 66 ta (кўриш)
▫️Chinoz tumanida 133 ta (кўриш)
▫️Yangiyo‘l tumanida 71 ta (кўриш)
▫️Toshkent tumanida 10 ta (кўриш)
▫️Nurafshon shahrida 31 ta (кўриш)
▫️Olmaliq shahrida 82 ta (кўриш)
▫️Angren shahrida 192 ta (кўриш)
▫️Bekobod shahrida 3 ta (кўриш)
▫️Ohangaron shahrida 29 ta (кўриш)
▫️Chirchiq shahrida 5 ta (кўриш)
▫️Yangiyo‘l shahrida 1 ta (кўриш)

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

❗️Қарорга кўра:

2023 йил 1 ноябрдан
бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

▪️ Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по приоритетным задачам реформирования железнодорожной сферы.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш юзасидан йиғилиш бошланди.

Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.

Экспорт ҳажми 1,6 баробар кўпайиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Булар ҳисобига мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошди. Айниқса, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд ва водий вилоятларига юк ташиш 1,5 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, ҳалқаро майдондаги вазият ҳисобига транспорт-логистика харажатлари бир неча баробар ошиб кетди.

Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади.

Лекин, ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи темир йўл орқали ташилмоқда. Яъни, темир йўл компанияси автомобилда юк ташиш билан рақобат қила олмаяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда темир йўл соҳасидаги ислоҳотлар суръати иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган янгиланишлардан ортда қолаётгани, бу соҳада ҳам туб ўзгаришларни амалга ошириш вақти келгани таъкидланди.

Жумладан, бундан икки ой аввал соҳага янги раҳбар тайинланган эди. Тизимда эскича фикрлайдиган, ташаббус билдирмайдиган 30 га яқин раҳбар янгиланди. Самарасиз штатлар қисқартирилди.

Президент топшириғига кўра, 191 та темир йўл станциясига борилиб, улардаги ҳақиқий аҳвол таҳлил қилинди, 500 дан зиёд тадбиркорлар билан учрашилди.

Ушбу тадбирлар натижасида соҳада ҳал қилиниши бўлган асосий муаммолар аниқланиб, уларнинг ечимлари белгилаб олинди.

Жумладан, айрим темир йўл корхоналари рентабеллиги паст, вагонлар паркининг бир қисми таъмирталаб ва янгиланишга муҳтож, соҳада хусусий сектор иштироки учун зарур имкониятлар яратилмаган, билет сотишдаги коррупция, вагонлардаги шароит ва сервисдан аҳолимиз норози. Буларнинг барчаси соҳани ислоҳ қилиш заруриятини кўрсатмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
#тайинлов

Алиев Ихтиёр Тўхтамуродович Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И. Алиев 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йил Солиқ академияси, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

Ихтиёр Алиев солиқ хизмати органларидаги фаолиятини  2003 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси Ходимлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори лавозимида бошлаган.

У янги лавозимга тайинлангунга қадар  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси  Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти Юридик шахслар солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Диққат!

⚡️ Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш мақсадида жорий йил 27 сентябрь куни шаҳримизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолиси ўртасида “Save Aral” оммавий югуриш мусобақаси ташкиллаштирилмоқда.

📌 “Save Aral” оммавий югуриш мусобақасида нафақат имконияти борлар, балки имконияти чекланган шахслар таниқли спортчилар ҳамкорлигидаги (1+1) иштироки таъминланиши ва муносиб тақдирланиши кутилмоқда.

❗️ Шу муносабат билан жамоат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида бугун, 2023 йил 26 сентябрь куни соат 22:00дан 27 сентябрь соат 10:00гача Олмалиқ шаҳрининг "Қалмоққир" маҳалласи марказий чорраҳасидан Амир Темур марказий кўчаси "Юксалиш", А.Навоий ва "Истиқбол" кўчалари, шунингдек, "Юксалиш" кўчасининг "Парвоз" кўчаси билан кесишган қисми ёпилиб, автомобил транспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Барчангизни оммавий югуриш мусобақасида фаол иштирок этишга чорлаймиз! Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
“Suv ta’minoti va oqova suv obyektlari qurilish bo‘yicha injiniring kompaniyasi” UK Toshkent shahar va Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi boshlig‘i Anvar Maхsudov hisoboti.
__

“Сув
таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси” УК Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анвар Махсудов ҳисоботи.

🎥 youtubeda lavhani ko‘rish

🌐 toshkentvil.uzsuv.uz

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.

Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор. Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

“Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти”, - деди давлат раҳбари.

Баъзи ҳолларда эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолгани таъкидланди.

Бу ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
#quyosh_paneli

Mahalla raislari va hokim yordamchilari tashabbusi bilan aholi honadonlariga quyosh panellari o`rnatilmoqda

Qibray tumani aholisi orasida quyosh panellarini o‘rnatish va uning afzaliklari to‘g‘risida olib borilayotgan tushuntirish-targ‘ibot ishlari natijasida xonadon egalari muqobil energiyadan foydalanib kelmoqda.

Xususan, bugungi kunga qadar, mahalla raislari va hokim yordamchilari tashabbusi bilan kreditlar evaziga tumandagi 110 ta aholi xonadonlariga 0,41 MWt kichik quvvatli qayta tiklanuvchi energiya manbalari, kichik quvvatli quyosh panellari va quyosh suv isitish qurilmalari o‘rnatilib, qishning sovuq kunlarida ham xonadonlarini uzluksiz elektr ta’minoti bilan ta’minlanish bo‘yicha zarur choralar ko‘rildi.

Telegram|YouTube|Facebook