Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 27 апрель куни

📌 автотранспорт - 1050 та;
📌 “Чамбил” МФЙ;
📌 “Зарбулоқ” МФЙ;
📎 Жами: 82 462 кв. метр майдон.

2020 йил, 28 апрель куни

📌 автотранспорт - 1446 та;
📌 “Бўстон” МФЙ;
📌 У.Носир МФЙ;
📌 “Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖ;
📎 Жами 63 115 кв.метр майдон жойда дезинфекциялаш ишлари ўтказилиб, зарарсизлантирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#саховат_ва_кўмак

Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан шаҳардаги эҳтиёжманд оила вакилларига мунтазам равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, бугун ҳам ана шунай ҳамюртларимизга марказ томонидан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмалар хайрия қилинди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#тезкор

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарининг 2020 йил 28 апрель кунидаги №5/5/32-469-сонли кўрсатмасига ва Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 100-сонли факсограммасига кўра, 2020 йилнинг 28-29 апрель ҳамда 1 май кунлари Республикамиз ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучайиб момоқалдироқ бўлиши ҳамда жойларда шамол тезлиги 15-20м/с (54-72км/соат)дан 23-28м/с (82-100км/соат)гача кучайиши мумкин.

Шунингдек, жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.

Кутилаётган ёғингарчилик кучли шамол ва совуқ ҳарорат чорва молларини яйловларда парвариш қилиш сақлашда, автотранспорт воситаларнинг харакати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетика хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.
Мазкур маълумотларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларни оқибатларини зудлик билан бартараф этиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида,

ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:

Ушбу огоҳлантирувчи маълумотни тегишли корхона ва ташкилотлари Фуқаро муҳофазаси хизматлари раҳбарларига етказиш;

1. Шаҳардаги Фуқаро мухофазаси хизматлари бошлиқлари томонидан жойлардаги Фуқаро муҳофазаси хизматларини 2020 йилнинг 28-30 апрель ҳамда 1 май кунлари хушёрликни оширган ҳолда навбатчилик ташкил этиб, куч ва воситаларини доимий шайлигини таъминлаш. Ҳудуддаги тезкор вазият тўғрисида аниқ маълумотларни ҳар 2 соатда, вазиятнинг кескин ўзгариши ҳолатида эса зудлик билан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 101, 70-614-01-79, 70-614-12-80 ҳамда қисқа рақам 1050 телефонлар орқали хабар бериб бориши таъминлансин.

2. Шаҳардаги коммунал хизматларнинг авария-тиклаш бригадалари кечаю-кундуз навбатсилигини кучайтириш, махсус техника ва асбоб-анжомларни шай ҳолатга келтириш, ёқилғи мойлаш махсулотлари ва эхтиёт қисмлари захираси яратилсин.

3. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларининг олдини олиш бўйича профилактик чора тадбирларини амалга ошириш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида, ФВДқТ хизматлари тасарруфидаги техника воситалари, асбоб анжомлари ва Тез тиббий ёрдам бригадалари, йиғма механизациялашган отрядларнинг шайлигини таъминлаш, уларни керакли дори-дармонлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланганлиги масъул ходимлар томонидан ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликлар бартараф этиш чора тадбирлари кўрилсин.

4. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази ва маҳалла раислари ҳамда уй жой коммунал хизмат кўрсатиш марказига ҳудудингиздан ўтган каналлар, коллекторлар, ерли хонадонлар кўп қаватли уйлар атрофидаги ирригация ариқлари ҳамда трубомостлар атрофидаги ариқларнинг ёмғир сувларини тўсиб қолувчи чиқиндилардан тозалаш ва сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ишлари ташкиллаштирилсин.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#саховат_ва_кўмак

🎥"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан амалга оширилган саховат "ДАВР" информацион дастури нигоҳида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилмоқда

30 апрель кунидан бошлаб соат 7:00дан 10:00гача ҳамда 17:00дан 20:00гача маълум шартлар эвазига шахсий автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади.

👉 https://kun.uz/95308287

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

✔️фуқароларга
– иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

✔️фуқароларга –шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

✔️олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклаш рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники