Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#Менинг_Конституциям
⚡️Тўлқин Абдуҳолиқов, "Олмалиқ КМК" АЖ МТМЗ қуйиш цехи пўлат эритувчиси
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.
Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
Facebook | Instagram

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ўқитувчиларга ўқувчи топиш топширилгани юзасидан
Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати — Тошкент вилоятидаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган ягона мактаб интернати ҳисобланади. Мактаб интернатига болалар Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам бу йўналишдаги ихтисослаштирилган муассаса мавжуд бўлмаганлиги сабабли ушбу вилоятдаги эшитишида нуқсони бўлган болаларни ҳам таълим билан қамраб олади.
Кар ва заиф эшитувчи болаларни таълимга жалб қилиш ва тўлиқ қамраб олиш учун микроҳудуд (Тошкент вилояти) бўйича шаҳар ва туманлар Соғлиқни сақлаш бўлимларидан шу тоифадаги болалар рўйхати олинади ва мактаб ёшидаги болалар таълимга жалб қилинади.
Педагог ходимларга дарс тақсимоти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, шакллантирилган синфлар сонидан келиб чиқиб тақсимланади.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларни таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги фарзандлари бор ота-оналарга умумий ўрта таълим мажбурийлигини ва бу болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар мавжудлигини тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш ижобий натижа беради.
Ўрганишлар натижасида мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларга ўқувчи топиш юзасидан топшириқ берганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.

#Муносабат
Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади
Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.
Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.
Kundalik.com мажбурийми?
Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.
Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.
Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?
Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.
Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.
Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?
Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:
• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.

⚡️ ШҲТ Самарқанд саммити ҳақида ТДТУ Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берди.

Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
#МУНОСАБАТ
2022 йил 27 ноябрь куни “Ренессанс” телеканали “Кутилмаган рейд” дастури орқали намойиш этган, "Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиниканинг 3-сонли филиалида яратилган шароитлар ва камчиликлар ўрганилганлиги ҳақида сўз борган" лавҳаси юзасидан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси қуйидагиларни маълум қилади.
Оилавий поликлиниканинг 3-сонли филиали “Коинот” МФЙ, Ҳумо кўчаси, 9-уйда жойлашган. Бино 1954 йилда қурилган бўлиб, 2003 йилда капитал таъмирдан чиққан.
Филиал 10 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 26 240 нафар фуқарога 100 нафар тиббиёт ходимлари ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 га қадар хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бир кунлик қатновлар сони бир сменага ўртача 450 тани ташкил этиб, 13 та тиббий бригада ташкил килинган.
Соғликни сақлаш вазирлигининг 87- буйруғига асосан, аҳолига 120 хил дори дармон режали равишда ойма ой бепул тарқатилади.
Оилавий поликлиниканинг 3-сонли филиали таъмирга муҳтож бўлганлиги сабабли Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2023 йилга Давлат инвест дастурига мукаммал таъмирлаш учун режага қўйилганлигини маълум қиламиз.
https://t.iss.one/joinchat/qXHqC2zFEYM3ZmMy

Telegram
OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси расмий канали
#муносабат
Энди маҳалла ўз муаммосини мустақил ҳал қилади
❗️ Давлатимиз раҳбарининг аввалги Мурожаатномасида маҳаллани тубдан ислоҳ қилиш борасидаги таъкидлаб ўтган эди. Шундан сўнг ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоли каби лавозимлар жорий этилиб, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар бошланди.
✅ Биргина ўзим ишлаётган “Увайсий” МФЙда ўтган даврда сарҳисоб қилишга арзийдиган кўплаб ишлар қилинди. Жумладан, 35 нафар ишсиз йигит-қизнинг доимий бандлигини таъминлашга эришдик. Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда оилавий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш мақсад қилган 1 нафар ёшга новвойхона ташкил этиш ва 2 нафар ёшга ўқув маркази фаолиятини ривожлантириш учун ташаббуслар кўрсатдик. Муаммоли ёшларнинг мурожаатларини кутмасдан ўтказаётган хатловлар туфайли тизимли бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. Авваллари мен маҳалла ёшларининг бунчалик кўп муаммолари бўлишини билмасдим. Бироқ бу ишдаги олган тажрибам менга кўплаб жабҳаларда қўл келяпти.
🔰20 декабрь куни Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатномасида ҳам “Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир”, дея жуда тўғри таъкидлади. Айниқса, маҳалла ўз муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилиши жуда зўр бўлди. Эндиликда жойлардаги кўплаб аҳоли муаммолари маҳалла кесимида ҳал бўлади.
❗️ Халқимиз ишонч билдирган биз каби ёшлар давлатимиз билдирган ишончни оқлашимиз керак.
Дониёр Абдураимов.
Олмалиқ шаҳри “Увайсий” МФЙ ёшлар етакчиси.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади
📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg
Анвар Эминов,
журналист
@olimlar_minbari

⚡️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги марказий бозорнинг ёнидан катта оқава сув ўтиши, бу сувнинг усти болаларнинг хавфсизлиги учун ёпилиши маълум қилингани, лекин бир неча ой ўтган бўлса-да масъуллар бу муаммони ҳал этилмагани, шаҳарда “Яшил макон” доирасида экилган дарахтларни суғориш учун ариқдан келадиган сувни тадбиркор томонидан ёпиб юборилгани сабабли дарахт ва экинларга сув келмаётгани, “Тотувлик” 4А ва 5А кўчаларида жойлашган кўп қаватли уйларнинг олдидаги болалар майдончаси ўта таъмирталаб ва абгор аҳволда эканлиги танқид қилинган.
Мазкур муаммолар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, тез кунларда вилоят бошқармаларининг Ахборот хизматлари томонидан батафсил маълумот берилишига умид қиламиз.
Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri