Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Рейд

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” ҳамда “Шаҳар атрофи ва шаҳар ичида йўловчилар ташишни ташкил этиш” бўйича шаҳар комиссиялари томонидан рейд тадбирлари ташкил этилди.

А.Қодирий, У.Носир ва “Чамбил” маҳаллаларига қатновчи йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланаётган 24, 26 ва 28-сонли йўналишлар йўл таъмирталаблигини баҳона қилиб, йўналиш охирига қадар бормаслиги, об-ҳаво ёмонлашган шароитларда умуман юрмай қўйишлари аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси, шаҳар Ички ишлар бўлими, шаҳар ИИБ ЙҲХ бўлими, шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда тегишли бошқа идоралар томонидан юқоридаги камчиликларни ҳал қилиш мақсадида ташкил қилинган рейдда қонунни бузаётган барча масъуллар ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан қатъий чоралар кўриш ишлари бошланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q