Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
❗️Президент тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу олий таълим муассаса клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади. Бакалавриатнинг даволаш билан боғлиқ йўналишида 7 фоизгача ва даволаш билан боғлиқ бўлмаган йўналишларида 10 фоизгача гуманитар ва ижтимоий фанлар, шунингдек, магистратурада даволаш билан боғлиқ мутахассисликларда 20 фоизгача ва даволаш билан боғлиқ бўлмаган мутахассисликларда 30 фоизгача умумметодологик фанлар ўтилади.

2020/2021 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда тиббиёт кадрларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга мақсадли қабул параметрлари 50 фоизгача оширилади. Бакалавриатга қабул квоталари вилоятлар кесимида шаклланиши ҳозирги кундаги мавжуд штатлар бўйича 13 мингта (12 фоиз) ва ходимлар бўйича 38 мингта (37 фоиз) кадрлар етишмовчилигини тўлиқ қоплаш имконини бермайди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#мурожаат

Олмалиқ шаҳар СЭОМ бўлим бошлиғи,
шаҳар бош эпидемиологи Феруза Фозилматованинг шаҳар аҳолисига мурожаати

Коронавирус инфекцияси бўйича мамлакатимизда, жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси юзасидан барча ишлар олиб борилмоқда.

Айни дамда шаҳримизда эпидемиологик ҳолат барқарор бўлиб, коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Шаҳримизга чет давлатда бўлиб қайтган фуқароларимиз рўйхатлари шакллантирилиб, улар мулоқотдагилари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш ташкилотининг алгоритмига асосан, 14 кунлик уй кузатувига олинмоқда.

2020 йилнинг январь ойидан 8 апрель эрталабги ҳолатга қадар шаҳримизга чет давлатдан кириб келган фуқаролар ва улар билан мулоқотда бўлган оила аъзолар сони 2327 нафарни ташкил этиб, улар 469 та хонадонда истиқомат қилади.

Ушбу хонадонлар карантинга олинган бўлиб, шаҳар ИИБ, Тиббиёт бирлашмаси ва шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонидан назорат қилинди. 8 апрель ҳолатига 467 та хонадондаги 2318 нафар фуқароларга белгиланган карантин муддати тугади. Ҳозирда 2 та хонадонда 9 нафар фуқаро карантин муддати давом этмоқда.

Шу кунгача чет давлатлардан кириб келган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларида касалликка гумон қилинган ёки касалланганлар аниқланмади. Бу профилактика ишларимиз, четдан келганларни изоляциялаш, алоҳида қилиш мақсадида олиб борилмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар, коронавирус касаллиги асосан инсонлар мулоқоти воситасида юқмоқда, айрим қўштирноқ ичидаги одамларга карантин сўзи нима эканлиги етиб бормаяпти. Аҳоли зарур бўлса, бўлмаса кўчага чиқишлари, мактаб ҳовлиларида, кўп қаватли уйлар олдида болалар ўйнаётганлигини, банкларда аҳоли гавжумлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Карантин бу каникул эмас, касаллик юқишига бефарқ бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилмаслик нафақат ўзини, балки ота онаси, фарзандлари, атрофдагилар, қолаверса, бутун халқимизни соғлиги ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиш, ижтимоий масофани сақлаш керак.

Шунингдек, карантин даврида фаолиятини давом эттираётган идора ва корхоналар мавжуд бўлиб, бунда албатта, иш вақти бошланишида ҳар бир ходимнинг ҳарорати ўлчаниб, иш жойига киритилиши, уч нафардан ортиқ одамнинг тўпланишига йўл қўймаслик, кун давомида ишхона йўлаклари, барча хоналар махсус дезинфекция воситалари билан тозаланиб туриши, масофа сақлаб ҳаракатланиш, ҳар бир ходим тиббий ниқобда бўлиши ва улар ҳар 2 соатда алмаштирилишига эътибор қаратиш лозим.

Шаҳримиз аҳолиси томонидан шаҳардаги юқумли касалликлар шифохонасига 200 нафар беморлар жойлаштирилар экан, деган ёлғон хабар тарқалган. Бу асоссиз маълумот бўлиб, шаҳримизда жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонаси 2019 йилда реконструкция қилиниши учун ёпилган.

Бугунги кунда ўткир ичак касаллиги, гепатит ва ЎРИ билан оғриган фуқароларимиз Оҳангарон тумани юқумли касалликлар шифохонасига юборилмоқда. Таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланмаган, бино ишга тушгани йўқ, бироқ, фавқулодда ҳолат учун таъмирлаши тугатилган блокда 30 ўринли захира жойлари ташкил этилган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, яна бир бор сизлардан барча санитария гигиена, карантин қоидаларига риоя қилишингизни, зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, фарзандларингизни назоратсиз қолдирмасликларингизни сўраймиз.

Инфекция юқиш йўли ва манбаи билан касалликка мойил организмни тўсиб қўйиш касаллик профилактикасида муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ўзингизни ҳимоя қиладиган, вирус юқтирмасликдан сақлайдиган жой, бу сизнинг уйингиз эканлигини унутманг!

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Жорий йил 9 апрелда Амир Темур таваллудига 684 йил тўлади.

Бир ёдгорлик тарихи: Амир Темурнинг отлиқ ҳайкали қандай яратилган?

👉Мазкур хиёбонда дастлаб 1882-йил Тошкентда вафот этган генерал-губернатор Константин Кауфман қабри жойлашган эди. Ўтган аср бошларида бу ерда Константин хиёбони бўлган ва Тошкентдаги биринчи ҳайкалтарошлик композитсияси ўрнатилган эди.
👉1919 – 1926-йилларда бу ерни ўша пайтларда русум бўлган конструктивистик услубда ишланган, бир вақтнинг ўзида тарғибот вазифасини бажарувчи «Ўроқ ва болға» ёдгорлиги безаб турар эди.
👉Урушдан кейин эса хиёбоннинг “хўжайин”и Сталин ҳайкали бўлди.
👉1968-йилда Карл Маркс монументини ўрнатишди. Монумент 1993-йилгача, ҳақиқий халқ қаҳрамони – Амир Темур сайлангунча “яшади”
🇺🇿1994-йил 31-август, мустақиллик арафасида таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов бронзадан қуйма ясаган Амир Темур ҳайкали Тошкент аҳолисига тақдим этилди.

С.Якупбекова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси

#Uyda_qoling
#Amir_Temur_oyligi
Коронавирус инфекциясини юқтирган Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро вафот этди

https://bit.ly/3c1W637

Каналга қўшилиш :arrow_down:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
https://www.youtube.com/watch?v=PvM1FKsE5cI&feature=youtu.be

АЖОЙИБ ЯНГИЛИК!

Сиз бизнинг телеграм ботимиздан қарздорлигингиз тўғрисида маълумот олишингиз, сув ўлчагич кўрсатгичини жўнатинишингиз мумкин, эндиликда тўлов ҳам амалга оширишингиз мумкин.

Уйда қолинг ва телеграм бот орқали хизматлардан фойдаланинг.

БОТ 👉 https://t.iss.one/mjko_info_bot

📹 Батафсил видеода. Дўстларга улашинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#мурожаат

Ҳурматли истеъмолчилар!

Олмалиқ шаҳар Мажбурий ижро бюросининг @mibuzbot БОТига уланишни ва ундан фойдаланишни таклиф қиламиз. Ушбу БОТ ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Сизларнинг ва ўз ходимларимизнинг соғлиқларини ўйлаган ҳолда яратилди.

Яқинларингизга улашинг.

Бизни кузатишда давом этинг.

@mibuzbot
https://www.mib.uz/communal
https://t.iss.one/mibolmalikshahar
#Тезкор
#антикоронавирус

ДИҚҚАТ!

Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази бошлиғи Ф.Мусаевнинг 2020 йил 7 апрелда шаҳар ҳокими номига йўлланган №01/298-сонли хатидаги кўрсатмасига асосан,
вилоятимиздаги эпидемиологик ҳолат жиддийлиги сабабли, эртадан, 9 апрел кунидан бошлаб, Олмалиқ шаҳрига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади.

Олмалиқ шаҳрида ишлаб, қўшни туманларда яшайдиган фуқаролардан бугун шаҳар ичида жойлашган яқинларининг уйига ёки ижарага квартира топиб жойлашишларини тавсия этамиз.

Эртадан бошлаб шаҳарга ҳеч ким киритилмаслиги ва чиқарилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#cаховат
#биргаликдаенгамиз

🤲Куни кеча "Рамазони шариф" жомеъ масжидида тадбиркор Санжар Юсупов томонидан Олмалиқ шаҳридаги эҳтиёжманд оилалар учун хайрия қилинган 4 бош жонлиқ 🐏 шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бошчилигидаги масъуллар иштирокида яхши ниятлар билан қурбонлик қилинди.

🎁Тадбиркор томонидан шунингдек, шаҳар ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш бўлимига 1 тонна шакар, 1 тонна гуруч, 150 қути колбасача, 360 литр писта ёғи, 120 кг печенье каби озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам эҳсонлик қилинди.

💯Ушбу эҳсонларнинг барчаси шаҳар ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга улашилмоқда.

✍️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги саховатпеша тадбиркор Санжар Юсуповга чуқур миннатдорлигини билдиради.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Бугун – Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 684 йил тўлди.

@Olmaliq_shahri
#баёнот

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимовнинг баёноти

Кеча, 8 апрель куни республикамизда, жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, шаҳар кўчаларида кўплаб дарахтлар синиб, электр тармоқларининг 60 фоизига жиддий шикаст етказилган. Натижада кўплаб ҳудудларда электр таъминотида узилишлар содир бўлди.

Ҳозирда шаҳар Электр таъминоти корхонаси ва ОКМК АЖ мутахассислари томонидан муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Синган дарахтлар ва шох-шаббаларни йиғиш учун шаҳардаги барча коммунал корхона, ташкилотлардан қўшимча техник ва ишчи кучлари жалб этилди.

Электр таъминотидаги узилишларни кечгача бартараф этишга ҳаракат қилаяпмиз.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#жараён
#фото

Коммунал корхона, ташкилотлар ишчи-ходимлари томонидан олиб борилаётган иш жараёнидан фотолавҳалар

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q