Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Uchinchi Renessansga ilk qadam

⚡️ Bugun 20-IDUMda o‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kunning 33 yilligi munosabati bilan, maktabda "Qadring baland bo'lsin ona tilim" shiori ostida ma'naviy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi.

📌 Tadbirga Xalq ta'limi bo'limi xodimlari, Olmaliq shahar hokimining davlat tili boyicha maslahatchisi Muzaffar Shanayev, Xalq demokratik partiyasi kengash a'zolari va ta'lim muassasalaridan targ'ibotchilar, ma'naviyatchilar, fan o'qituvchilari, psixologlar ishtirok etishdi.

Shuningdek, "Ochiq darslar festivali" bo'lib o'tdi. Darslar turli xil fanlar kesimida o'tkazildi.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#Ўзбек_тили_байрами

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бугун Олмалиқ шаҳар 19-сонли умумтаълим мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 33 йил тўлиши муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида маданий - маърифий тадбир ўтказилди.

🔸Шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари сўзга чиқиб, ўзбек тили ниҳоятда бойлиги билан тарихий аҳамиятга эгалиги, бошқа миллат вакилларининг ўзбек тилига бўлган эътибори, ўқувчилар ўзбек тилини соф ҳолда сақлаш учун нималарга эътибор қаратишлари ва амалга оширишлари кераклиги хусусида ўз таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларни билдирди.

🔹Тадбир жараёнида ўқувчилар она тилимизнинг тарихи, буюк элдошларимизнинг она тилимиз ҳақидаги пурҳикмат фикрларига тўхталдилар.Тадбир мароқли ва мазмунли ташкил этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘ZBEK TILIGA DAVLAT TILI MAQOMI BERILGANIGA 33 YIL BO‘LDI