Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари бу йили туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланганини таъкидлади. Жумладан:
- сентябргача бўлган даврда юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди ва 3,1 миллион нафарни ташкил этди;
- йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди (2019 йил давомида 951 миллион доллар бўлган);
- юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди (бу 2019 йилда ўртача 3 кунни ташкил этиб, улар 195 доллар сарфлаган);
Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 миллион нафарни ташкил қилди.
Туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб бориши, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмаслиги кўрсатиб ўтилди. Туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош тармоқларда қўшимча иккита иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.
Буни тушунган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан ишлаб, сайёҳлар келадиган жойларни кўпайтираяпти.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда таъкидланганидек, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди.
Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди.
Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.
Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун:
- Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимовга ҳайфсан берилди;
- Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.

Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади.
Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан:
1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди.
2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди.
3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди.
4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди.
5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди).
6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан:
1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди.
2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди.
3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди.
4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди.
5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди).
6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган яна 6 та катта масала ечими бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб бермоқда.
"Ўтган ҳафта Самарқандда янги барпо этилган Туристик марказда йирик халқаро тарихий тадбир – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини юқори савияда ўтказдик.
Бунда халқимиз, давлатимиз юксак маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини яна бир бор намоён этди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон раислиги ва Самарқанд саммити доирасидаги кенг кўламли ишларимиз ва ташаббусларимизга халқаро ташкилотлар, иштирокчи давлатлар раҳбарлари юқори баҳо бергани барчамизга ғурур бағишлайди.
Самарқандда барпо этилган янги аэропорт, 8 та меҳмонхона, конгресс-холл, парк, бошқа кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари – мамлакатимиз тарихида янги туризм дарвозаси ва Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айланишига аминман", деди Президент.
Энди уларни ҳам ўзимизнинг аҳоли, ҳам хорижий сайёҳлар учун ишлатишимиз кераклиги таъкидланди.
Шу боис Ташқи ишлар вазирлигига:
- “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясини ўтказиш;
- Самарқандга саёҳлар оқимини ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.
Элчихоналар олдига хорижий мамлакатларда тарғибот кампанияси, хорижий оммавий ахборот воситалари, машҳур туристик блогерлар учун пресс-турлар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

"Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Транспорт вазирлигига:
- барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш;
- хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш;
- водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилди.
Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Самарқандда бир йиллик халқаро учрашувлар ва анжуманларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш топшириғи берилди.
Умуман, беш кун муддатда Самарқанддаги янги мажмуаларни ишлатиш, бунинг учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича алоҳида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳамма вилоят, шаҳар ва туманларда сайёҳлар борадиган жойларни кўпайтириш кераклиги қайд этилди.
"Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади", деди Президент.
Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Энг яхши лойиҳаларга танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.
Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.
Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.
1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.
Шунингдек, мутасаддиларга:
- барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
- божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш;
Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифини киритиш топширилди.

Президент мамлакатимизнинг зиёрат туризми имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Молия вазирлигига Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 миллиард сўм ажратиш топширилди.
Туризм вазирлиги олдига зиёрат туризми салоҳияти юқори Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва араб давлатларидан Самарқанд, Бухоро ва Тошкентга авиарейсларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.
Мутасаддиларга мамлакатимиздаги 1 минг 200 дан зиёд зиёратгоҳлар имкониятларини тўлиқ ишга солиб, йилига камида 1 миллион сайёҳ жалб қилиш дастурини тасдиқлашга кўрсатма берилди.
Зиёратга келаётган туристларнинг мазҳаби, тариқати, ёндашуви ҳар хиллигини инобатга олиб, қайси дин ёки мазҳаб вакилларига қандай овқатлар таклиф қилишни, меҳмонхона ва ибодат жойларини қандай жиҳозлашни илмий ёндашувларсиз қилиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Муқаддас жойлар, авлиё ва пирлар ҳақида маълумот бера оладиган мутахассислар ва гидлар ҳам камлиги айтилди.
Шу муносабат билан Ислом академияси, "Ипак йўли" университетига муддатда зиёрат туризми оқими кўп бўлган давлатлар учун илмий асосланган ёндашувларни ишлаб чиқиш топширилди.

#ўрганиш
Қўмита раиси Олмалиқ шаҳрида бўлди
📌Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова, раиснинг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева бугун шаҳар Хотин-қизлар марказида бўлиб, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Олмалиқ шаҳар ҳудудий бўлими ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказидаги иш жараёнини ўрганишди.
⚡️Қўмита раиси шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари билан мулоқотда бўлиб, оиланинг маънавий муҳити барқарорлиги, ёшлар тарбияси, оилавий ажримларнинг олдини олиш, низоли оилаларни бартараф этишда оқила, маърифатпарвар аёлларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади.
✅Бундан ташқари, масъуллар психолог қабулига келган хотин-қизлар билан суҳбат жараёни, тикувчилик курсида ўқиётган ишсиз хотин-қизларнинг дарс жараёни билан яқиндан танишишди.
@Olmaliq_shahri

#назорат
Дастур ижроси таъминланаяптими?
⚡️ Олмалиқ шаҳар 2-сектор ҳудудида жойлашган "Дўстлик" маҳалласи жорий йил "Обод маҳалла" дастури асосида ажратилган маблағга ободонлаштирилмоқда. Мазкур маблағнинг тўғри йўналтирилиши шаҳар прокурорининг қатъий назоратида.
📌 Жумладан, бугун ҳам 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Кулдашев ва шаҳар ФВБ бошлиғи Акром Юлдашев бошчилигида "Дўстлик" МФЙ "Обод маҳалла" дастури ижроси бўйича штабда масъуллар билан йиғилиш ўтказилиб, ҳисоботлар тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

#Ташаббусли_бюджет
⚡️Тошкент вилоятида 131 та лойиҳа ғолиб, деб топилди. Энг кўп ташаббус Олмалиқ шаҳрида қайд этилди
👉Батафсил
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
⚡️ ШҲТ Самарқанд саммити ҳақида ТДТУ Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берди.