Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#тарғибот

Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳримиздаги 1- ИДУМда "Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

♻️Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И. Хошимжонова ҳамда 1-ИДУМнинг ижодий - маданий масалалар бўйича тарғиботчиси С.Ўринбоев иштирок этди.

📖 Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан миллий қадриятларнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида тўхталиб, мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаравон ҳаётимиз ҳам - барчаси, авваламбор ёш авлод зиммасида эканлиги таъкидлаб ва бу йўлда ёшларга куч - қувват ҳамда омад тиланди.

📍Шунингдек, ўқувчи - ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбатлар ўтказилиб, улар ўртасида психологик методлар уюштирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
⚡️“Аммофос-Максам”АЖда жорий йил учун Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, давлат тилида иш юритишни тизимли ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар белгилаб олинган. Режадаги мазкур вазифалар амалиётини йўлга қўйишда қатор тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда.

📌Хусусан, 6 сентябрдан корхона ишчи-ходимларининг давлат тилида иш юритиш саводхонлигини ошириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш, малака ошириш маркази томонидан 25 нафар мутахассис учун “Ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитиш ва малака ошириш” ўқув машғулотларининг кейинги 5-босқичи бошланди.

Мазкур йўналиш бўйича 25 нафар корхона раҳбар ва ишчи-ходимлари малака оширишга жалб этилди.

@Olmaliq_shahri
Танлов ғолиблари тақдирланди

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмасининг иш режасига асосан "Металлург" маданият саройининг маънавият ва маърифат хонасида "Китоб - қалб гавҳари, кўнгил зийнати" мавзусида илмий-маърифий ва маънавий давра суҳбати ташкил этилди.

🔰Шунингдек, бўлинма ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб "Ватан учун яшайлик" мавзусида ташкил этилган танлов ғолиблари муносиб топилиб, тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

🎗Унда "Энг яхши шеър" йўналиши бўйича С.Абдужалилов;
"Энг яхши видеолавҳа" йўналиши бўйича Н.Ғайратова;
"Энг яхши расм" йўналиши бўйича С.Ўринбоевлар шаҳар ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Қ.Хамдамовнинг ташаккурномаси ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri