Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бандлик

⚡️ Таълим муассасаларини битирган ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, бугун шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 18-умумтаълим мактабида мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌 Ярмарка давомида бўш иш ўринлари бўйича корхона-ташкилотларнинг вакиллари томонидан битирувчиларга маълумот бериб ўтилди. Шундан сўнг ишлаш истагини билдирган битирувчилар учун "Артел" корхонасига экскурсия уюштирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#бандлик

⚡️Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида "Теракли", "Намуна", "Дўстлик", А.Қодирий маҳаллаларидаги ватандошлар учун бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌Ушбу ярмаркада 180 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 18 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 872 та бўш иш ўрни билан қатнашмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

Бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан бугун "Металлург" маданият саройи ҳовлисида ташкил этилган "меҳнат ярмаркаси"да 22 та корхона 3000 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📌 Бўш иш ўринларининг 100 таси ўрта-махсус, 130 таси олий маълумот, 70 таси ўрта таълимни талаб этади. Ярмаркада 250дан ошиқ фуқаролар иштирок этмоқда.
Олмалиқ шаҳрига Республика ташкилотидан бириктирилган Республика вакили Зуҳриддин Сатторов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедов ярмарка жараёнида иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига батафсил жавоб беришмоқда.

@Olmaliq_shahri
#бандлик

Хорижда хавфсиз, тартибли, қонуний меҳнат миграцияси

⚡️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент вилоят филиали ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун "Хорижда хавфсиз, тартибли, қонуний меҳнат миграцияси" мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда ишсиз, ижтимоий ёрдамга муҳтож, хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларни ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали чет давлатларга ишга юбориш, уларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиб-томойиллари муҳокама этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube