Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.07K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#мустақиллик_дарси

“Мустақиллик дарси” ёшлар қалбида то абад муҳрланиб қолса ажаб эмас

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезиб юрган бугунги кунда ёшларимиз онгида Ватанни қадрлаш, шукроналик, меҳр-муҳаббат руҳини сингдириш мақсадида “Мустақиллик дарслари” ўтказилиб келинмоқда.

⚡️Хусусан, бугун 12-сонли умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Мустақиллик - энг улуғ ва энг азиз неъмат" мавзусида мустақиллик дарси юксак савияда ўтказилди.

📖 Унда РМММ шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И.Хошимжонова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Д.Эгамбердиева томонидан ўқувчи-ёшларга мустақиллик туфайли миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримиз тиклангани, мустақиллик улуғ ва азиз неъмат эканлиги алоҳида таъкидлади.

🎗Дарс сўнгида, мактабдаги ижодкор ўқувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri
⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори А. Кулдашев ҳамда вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ш.Файзиевлар томонидан 2-сектор ҳудудидаги "Бўстон", С.Оллоёр," Кўрпасой", "Дўстлик"," Гултепа", "Ўзбекистон" ва Увайсий маҳаллаларида аҳоли ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги долзарб муаммолар ўрганилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#анжуман

⚡️Сарҳисоб: Ёз мавсумида вилоят бўйича жами 160 та оромгоҳда 52 минг 352 нафар боланинг дам олиши ташкил этилган

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#эълон

Олмалиқ шаҳар ёшлари диққатига!

⚡️Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми старт олишига ҳам бир кун вақт қолди. Шу муносабат билан 10 сентябрь куни Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсум очилиш маросими шаҳримизнинг 1-сонли "Болалар ва ўсмирлар" спорт мактабида соат 17:00 да бўлиб ўтади.

🔰Шаҳримизнинг барча ёшларини ушбу очилиш маросимига таклиф этиб қоламиз.

Олимпиаданинг 2-мавсум очилиш маросимидан сўнг @Besh_tashabbusBOT орқали спортнинг стол тенниси тури бўйича рўйхатдан ўтган ёшлар ўртасида мусобақанинг илк ўйинлари бўлиб ўтади.

@Olmaliq_shahri
Давлат экология қўмитаси World Cleanup Day – Бутунжаҳон тозалик куни https://www.worldcleanupday.org/ муносабати билан атроф-муҳит тозалигига бағишланган энг яхши ижтимоий роликлар учун танловини эълон қилади!

Ижтимоий роликларга қуйиладиган асосий талаблар:

1. Ижтимоий ролик қисқа (2 дақиқагача) бўлиши;

2. Мазмуни жиҳатдан атроф-муҳит тозалиги, она табиатни асраш масалаларини очиб бериши;

3. Креатив ёндошувларга асосланган бўлиши;

4. Камида HD форматда бўлиши;

5. Ижтимоий тармоқларда (Instagram, Facebook, Youtube) кўп маротаба кўрилган бўлиши лозим.

Мазкур танлов натижалари Давлат экология қўмитаси, жамоатчилик вакиллари ҳамда тажрибали журналистлар иштирокида кўриб чиқилади ҳамда 17 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ташкил этиладиган тадбирда эълон қилинади.

Энг яхши ижтимоий роликлар танлови ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар билан тақдирланади:

Биринчи ўрин – 50 млн.сўм;
Иккинчи ўрин – 25 млн.сўм (2 та);
Учинчи ўрин – 10 млн.сўм (3 та).

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Давлат экология қўмитасининг Матбуот хизматига қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари сўралади:
[email protected], тел.: (90) 138 47 47, (90) 006 62 79

Танловнинг охирги муддати - 16 сентябрь, 16-00.
Тадбиркорларнинг муаммолари ҳеч қачон назоратдан четда қолмайди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдулхаев, “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси директори С.Сирожиддинов бошчилигида Саноат ҳудудида жойлашган “Бест Лиcориcе Традинг” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида оқова сув қувурига уланишда юзага келаётган муаммо ўрганилди.

📌 Муаммони бартараф этиш бўйича масъуллар томонидан тадбиркорга тавсия ва таклифлар берилди.

@Olmaliq_shahri
Вояга етмаганлар тарбияси назоратда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида Болалар масалалари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши сайёр тартибда бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 12 та масала кўриб чиқилди. Комиссия қарори асосида 2 нафар вояга етмаганлар шаҳар ИИБнинг якка тартибда профилактика ишлари олиб бориш рўйхатига қўйилди ҳамда таълим муассасасидан мураббий бириктирилиб, фан ва спорт тўгаракларига бириктирилди.

📌9 нафар вояга етмаганлар Ёшлар агентлиги назоратига олинди. Шунингдек 12 нафар ота-оналар фарзандига таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини етарли даражада бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди ҳамда вояга етмаган болаларнинг тарбияси назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
Жой номи бўйича кенгашилди

⚡️“Давлат тили тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш ва топономик объектларга ном бериш Олмалиқ шаҳар комиссиясининг аъзолари, депутатлар, шаҳар фаоллари, "Намуна" (Пискент) МФЙ раиси, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Йиғилганлар шаҳримизда такрорий номдаги "Намуна" МФЙ ва айрим кўча номлари бўйича таклифларни муҳокама қилдилар.

@Olmaliq_shahri