Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ташаббус

Ёшлар етакчилари спортда ҳам фаол

⚡️Олмалиқ шаҳар етакчи йигитлар ўртасида футбол ўйинлари ташкил этилди. Ушбу баҳсда киришган барча етакчилар муносиб ўйин олиб боришди. Якунда 2-сектор ёшлар етакчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Ташкил этилган ушбу мусобақада 5 ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми старт олишига етакчилар шай.

@Olmaliq_shahri
#мустақиллик_дарси

“Мустақиллик дарси” ёшлар қалбида то абад муҳрланиб қолса ажаб эмас

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезиб юрган бугунги кунда ёшларимиз онгида Ватанни қадрлаш, шукроналик, меҳр-муҳаббат руҳини сингдириш мақсадида “Мустақиллик дарслари” ўтказилиб келинмоқда.

⚡️Хусусан, бугун 12-сонли умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Мустақиллик - энг улуғ ва энг азиз неъмат" мавзусида мустақиллик дарси юксак савияда ўтказилди.

📖 Унда РМММ шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И.Хошимжонова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Д.Эгамбердиева томонидан ўқувчи-ёшларга мустақиллик туфайли миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримиз тиклангани, мустақиллик улуғ ва азиз неъмат эканлиги алоҳида таъкидлади.

🎗Дарс сўнгида, мактабдаги ижодкор ўқувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri
⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори А. Кулдашев ҳамда вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ш.Файзиевлар томонидан 2-сектор ҳудудидаги "Бўстон", С.Оллоёр," Кўрпасой", "Дўстлик"," Гултепа", "Ўзбекистон" ва Увайсий маҳаллаларида аҳоли ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги долзарб муаммолар ўрганилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#анжуман

⚡️Сарҳисоб: Ёз мавсумида вилоят бўйича жами 160 та оромгоҳда 52 минг 352 нафар боланинг дам олиши ташкил этилган

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#эълон

Олмалиқ шаҳар ёшлари диққатига!

⚡️Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми старт олишига ҳам бир кун вақт қолди. Шу муносабат билан 10 сентябрь куни Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсум очилиш маросими шаҳримизнинг 1-сонли "Болалар ва ўсмирлар" спорт мактабида соат 17:00 да бўлиб ўтади.

🔰Шаҳримизнинг барча ёшларини ушбу очилиш маросимига таклиф этиб қоламиз.

Олимпиаданинг 2-мавсум очилиш маросимидан сўнг @Besh_tashabbusBOT орқали спортнинг стол тенниси тури бўйича рўйхатдан ўтган ёшлар ўртасида мусобақанинг илк ўйинлари бўлиб ўтади.

@Olmaliq_shahri
Давлат экология қўмитаси World Cleanup Day – Бутунжаҳон тозалик куни https://www.worldcleanupday.org/ муносабати билан атроф-муҳит тозалигига бағишланган энг яхши ижтимоий роликлар учун танловини эълон қилади!

Ижтимоий роликларга қуйиладиган асосий талаблар:

1. Ижтимоий ролик қисқа (2 дақиқагача) бўлиши;

2. Мазмуни жиҳатдан атроф-муҳит тозалиги, она табиатни асраш масалаларини очиб бериши;

3. Креатив ёндошувларга асосланган бўлиши;

4. Камида HD форматда бўлиши;

5. Ижтимоий тармоқларда (Instagram, Facebook, Youtube) кўп маротаба кўрилган бўлиши лозим.

Мазкур танлов натижалари Давлат экология қўмитаси, жамоатчилик вакиллари ҳамда тажрибали журналистлар иштирокида кўриб чиқилади ҳамда 17 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ташкил этиладиган тадбирда эълон қилинади.

Энг яхши ижтимоий роликлар танлови ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар билан тақдирланади:

Биринчи ўрин – 50 млн.сўм;
Иккинчи ўрин – 25 млн.сўм (2 та);
Учинчи ўрин – 10 млн.сўм (3 та).

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Давлат экология қўмитасининг Матбуот хизматига қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари сўралади:
[email protected], тел.: (90) 138 47 47, (90) 006 62 79

Танловнинг охирги муддати - 16 сентябрь, 16-00.
Тадбиркорларнинг муаммолари ҳеч қачон назоратдан четда қолмайди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдулхаев, “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси директори С.Сирожиддинов бошчилигида Саноат ҳудудида жойлашган “Бест Лиcориcе Традинг” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида оқова сув қувурига уланишда юзага келаётган муаммо ўрганилди.

📌 Муаммони бартараф этиш бўйича масъуллар томонидан тадбиркорга тавсия ва таклифлар берилди.

@Olmaliq_shahri