Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.84K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.66K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жаҳолатга_қарши_маърифат

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ИИВ Малака ошириш институти шаҳар ўқув базасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг ўқув базаси тингловчилари иштирокида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Мустақиллик - энг буюк ва энг азиз неъмат" мавзусида "Марифат соати" ўтказилди.

♻️ Унда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Н.Тўраева иштирок этиб, инсон қадри улуғланаётган жаннатмакон юртда яшаётганимиз ҳамда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари тўғрисида фикр ва мулоҳазаларини билдириб, мустақилликка эришиш давридаги воқеа ва ҳодисалар ҳақида сўзлаб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
⭕️Live

Айни пайтда "Энг фаол ёшлар етакчиси" танловининг Тошкент вилояти ҳудудий босқичи ўтказилмоқда.

Танловда 22 нафар вилоят босқичи иштирокчиси ўзаро беллашаяпти. Ғолиб республика босқичида қатнашади.

P/S. Республика-финал босқичининг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Хусусан, дастлабки учликка “Жентра”, “Кобальт”, “Спарк” берилади. Фаол қатнашган 11 иштирокчининг ҳар бирига 30 миллион сўм нақд пул берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 8 нашрдан иборат бўлган "Жадидлар китоб тўпламлари" шаҳардаги барча олий таълим муассасалари, профессионал таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда.

📌XIX аср охири, XX аср бошларида Россия мустамлакаси ҳисобланган Ўрта Осиё, Кавказ, Ўрта Сибир халқлари орасида бошланган миллий, маданий-маърифий тикланиш – жадидчилик ҳаракати сифатида намоён бўлди. Туркистон жадидлари халқни қолоқлик ва диний хурофотдан озод этиш, шариат тамойилларини ислоҳ қилиш, халққа маърифат тарқатиш ва миллий мухториятга эришиш ғоясини илгари сурадилар. Жадидлар миллий бирлик, маънавий-маърифий ислоҳотлар билан жамиятни янгилаш, юксалтириш йўлларини излаганлар. Ушбу мақолада юқорида муаллиф томонидан қайд этилган фикрлар ҳақида сўз боради.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ўрганиш

Тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича тавсиялар берилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерзод Абдулхаев томонидан С.Оллоёр МФЙ ҳудудида жойлашган “DSN Green” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси, “Carbon polimer” МЧЖ, Саноат ҳудудида жойлашган “He Chuang Technology” МЧЖ хорижий корхонаси, “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Курама-Восток” ХКлари фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш фаолияти яқиндан ўрганилди.

📌 Ўрганиш жараёнида Давлатимиз раҳбари томонидан экспорт фаолиятини амалга ошириш учун берилаётган кўплаб имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хусусан, экспорт фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари учун кенг турдаги божхона имтиёзлари, транспорт харажатларини қоплаб бериш, экспортолди молиялаштириш кредитларини ажратиш, қўшимча қиймат солиқларини қайтариш, халқаро стандарт ва сертификатлар олишда турли хилдаги имтиёзлар мавжудлиги бўйича табиркорларга тушунча берилди.

@Olmaliq_shahri