Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Мустақиллик_иншоотлари

Шаҳримизда яна бир янги меҳмонхона фаолият бошлади

⚡️Бугун шаҳримизнинг Бобур маҳалласида қурилган янги меҳмонхонанинг расмий очилиш маросими бўлди. Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев ва ҳоким ўринбосари Шерзод Абдулхаев ҳамда нуронийлар иштирок этиб, тадбиркорга самимий тилакларини билдирди.

📌 Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида “Technotex Trade” хусусий корхонаси томонидан қиймати 10,0 млрд.сўмлик инвестиция киритилиши эвазига “Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

❇️ Янги ташкил этилган меҳмонхона (33 та хона) 65 ўринли бўлиб, йилига 4 минг нафар фуқарога хизмат кўрсатиш қувватига эга. Меҳмонхонада ресторан, фитнес, қишки бассейн ва бошқа қулай шароитлар яратилган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#мустақиллик_иншооти

Маҳалла гузари фойдаланишга топширилди

⚡️Шаҳримиздаги Хожа Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғини учун янгидан бунёд этилган маҳалла гузари биноси қурилиб, бугун фойдаланишга топширилди.

📌 Бинонинг расмий тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев бошчилигида шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва нуронийлар иштирок этиб, самимий тилакларини билдиришди. Яхши ниятлар билан кайвонилар учун эҳсон дастурхони ёзилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

👏 Савияда гап кўп барибир. Келесда байрамни қандай ташкил қилиш ва зўр кайфиятда ўтказиш бўйича яна мастер класс кўрсатилди. Майда-чуйда деталларигача эътиборга олинган, ташкилотчилик юқори даражада. Асосийси, халқ маза қилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати жараённи онлайн тарзда туманнинг гавжум майдонлари ва марказий кўчаларига ўрнатилган катта экранларда ёритиб борди.

⚡️ Кеча бўлиб ўтган вилоятнинг бош байрами алоҳида воқелик ва савия. Унга асло етиб бўлмайди. Вилоятнинг бош байрами вилоят фаоллари ва раҳбарларини мутлақо табиий йўсинда мустаҳакам бирлаштирди. Бу – энг муҳим ҳодиса.

Жорий йил ўтказилган деярли барча байрамларни кўрдим, айримларини жонли кузатдим. Фикримча, туман ва шаҳарлар орасида байрамнинг энг зўри Келес ва Олмалиқ шаҳрида бўлди. Менимча.

Беҳзод Қобулов
Yoshlar kundaligi
#шукуҳ

📌"Энг улуғ, энг азиз" танлови ғолиблари тақдирланди

🔹
Нурафшон шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.

🔹Танловда ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий санъат ва фото усталари, дизайнерлар ўз ижодий ишлари билан қатнашдилар.

🔹Ўзбекистон журналистлар ва ёзувчилар уюшмаси, "Тасвирий ойина" ижодий ташкилоти вилоят бўлимлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган танловда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар топширилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#қутлов

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Ҳамдамов Қобил Муратқуловичнинг Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига йўллаган байрам табриги

❇️ Батафсил

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

Фуқаро Ахмедова Гули Каримкуловнанинг ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган видеомурожаати бўйича

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидан "Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Ахмедов Ботир Мамадович онасига тегишли "Ёшлик" кўчаси, 26 А-уйда доимий рўйхатда туриб, турмуш ўртоғи Ахмедова Гули Каримкуловна ва 4 нафар фарзанди билан “Отдих” дала ҳовлисида ижарада яшаб келиши, 2-гуруҳ ногирони эканлиги ва шахсий турар-жойга эга эмаслиги инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги 759-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйилган.

Турар-жойга муҳтожлар рўйхатидаги навбати инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги 1123-сонли қарори билан 2 хонадан иборат "Тотувлик" кўчаси, 9 Б-уй 29-хонадон ажратиб берилган. Ҳозирда Г.Ахмедова ушбу манзилда истиқомат қилади. Фуқаро Г.Ахмедованинг қизи, Мамадова Мафтуна Ботир қизи шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган 2 хонали "Тотувлик" кўчаси, 9 Б-уй, 29-хонадонда яқинлари билан жами 6 киши яшаб келишини, хонадони торлик қилаётганини, ўзи 2-гуруҳ ногирони эканлигини маълум қилиб, турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйишни сўраган. Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги 275-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйилган. 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 21-навбатда турибди.
Турар-жой билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка кўра навбат асосида амалга оширилади.

Гули Ахмедова ўз видеомурожаатида ўғлини фақат ОКМКга ишга жойлаштириш бўйича ҳам келтириб ўтган бўлиб, мазкур масала ОКМК АЖ Бошқарув раисининг 2021 йил 2 октябрдаги 0058-сонли буйруғига кўра, электрон, очиқ ва шаффоф тартибда ўтказилади ҳамда Г.Ахмедованинг ўғли ҳам ОКМКга ишга кириши учун махсус электрон платформа орқали мурожаат этиши мумкин.

Шунингдек, фуқаро Г.Ахмедова ўз мурожаатида шохобча қуриб беришни ҳам сўраган. Мазкур масала бўйича Г.Ахмедовага тушунтириш берилган. Яъни, шаҳар ҳокимлиги фуқарога енгил конструкцияли объект қуриш учун маблағ ажратишга ваколатли эмас. Мабодо ҳомий корхона, ташкилот ёки фуқаролар бўлса, шохобча қуриш учун ҳомий сифатида йўналтиришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилади.

Огоҳлантириб ўтамизки, давлат хизматчиси ҳам фуқаро ҳисобланиб, уларга нисбатан туҳмат қилиш ҳам қонунчиликда тегишли жазо чоралари қўлланилишига асос бўлади. Шу ўринда блогерлардан масалани ёритишдан аввал вазиятни ҳар икки томонлама ўрганишларини ва бу борада ёрдам керак бўлса ҳокимлик Ахборот хизмати доимо шай эканлигини билдириб қоламиз.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади. "Янги Ўзбекистон: – ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган; – одамлар ўз муаммолари…
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк