Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения и работой объектов промышленности прибыл в город Бекабад, где были представлены новые проекты, реализуемые на Узбекском металлургическом комбинате.

#Mirziyoyev #safar #Bekobod #metallurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эл_азиз_инсон_азиз

⚡️ "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Аёлга саодат беринг!" номли ижтимоий роликлар танловида "Аммофос-Махам"АЖдан ЭФК-3 цехи транспортёрчиси Марасулова Сайёра Турсуновна ва Энергия таъминоти цехи смена устаси Ляпина Элена Викторовналар қатнашмоқда.

📌 Шу муносабат билан корхона раҳбарияти, Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар бўйича бошланғич ташкилот раиси уларнинг хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олинди. Озиқ-овқатлар жамланмаси ва уларнинг фарзандларига байрам туҳфалари улашилди.

@Olmaliq_shahri
#тажриба

📌Тошкент ва Самарқанд узра ижодий ришталар боғланди


🔹Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан вилоятимизнинг бир гуруҳ журналистлари Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.

🔹Меҳмонлар даставвал Самарқанд шаҳридаги Матбуот уйида бўлдилар ва «Зарафшон», «Овози Самарқанд» ҳамда «Самаркандский вестник» газеталари таҳририяти фаолияти, бу ерда ижодкорлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

🔹– Ижодий сафар мобайнида Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги маҳаллий газеталар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Эндиликда газеталар ўзаро саҳифа алмашадилар, – дейди уюшманинг Тошкент вилояти бўлими раиси Раҳматилла Шералиев.

🔹Икки кунлик ижодий сафар давомида Тошкент вилояти журналистлари Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Саидризо Ализода уй-музейларини ҳам кўздан кечириш имконига эга бўлмоқдалар.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Rasmiy
#E'lon

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining oltinchi chaqiriq navbatdagi 57-sessiyasi 2022-yil 19-avgust (juma) kuni soat 17:00 da Olmaliq shahar hokimligi katta majlislar zaliga chaqiriladi.

Sessiya kun tartibi.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
Forwarded from HAYRAT
Бахтли оилалар бахтли манзиллардан бошланади

⚡️Бугун анъанага мувофиқ шаҳар ФҲДЁ бўлимига никоҳни қайд этиш учун ариза топширган жуфтликлар билан оила мактаби дарслари бўлиб ўтди.

♻️Икки ёшнинг бахт остонасига қадам қўяр экан, меҳр, садоқат, вафо ва сабр каби гўзал фазилатлар билан умр гузаронлик қилиши лозимлиги борасида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Р. Абдукадирова томонидан айтиб ўтилди.

💫Оилада ширин-сўзлик, сабрлилик келиннинг, мардлик, бир сўзлилик, ориятли бўлишлик куёвнинг энг гўзал ҳислатлари бўлишини, оилада қайнона, қайноталар билан муносабат жуда нозик масала эканлиги борасида шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К. Умаралиева ёшларга зарур тавсия ва маслаҳатларни бериб ўтди.

Биз билан кузатиб боринг 👇
@olmaliq_oila_xotin_qizlar
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан биринчи минтақавий ҳудуд 14-сонли жазони этиш манзил колониясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маърузачилар сўнгги йилларда мамлакатмизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришларни таъсирчан усулларда ифода этиш, бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, инсон қадрини улуғлашга даъват этадиган, турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланганини алоҳида таъкидлади.

@Olmaliq_shahri