Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#назорат

Бир мурожаат изидан

⚡️ Олмалиқ шаҳар А.Яссавий МФЙ, А.Навоий кўчаси, 18-уйда яшовчилар томонидан уй орқа тарафидаги гаражларнинг санитария ҳолати юзасидан бўлган оғзаки шикоят бўйича шаҳар СЭО ва ЖСБ ходими ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори ҳамда участка нозири ҳамкорлигида ўрганиш ўтказилди.

📌 Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича керакли тавсиялар ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан фуқарога огоҳлантириш берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бир нуроний ўн ёшга масъул

⚡️Халқимизда ,,Бир болага етти маҳалла ота-онаʼʼ деган ибора бежиз ишлатилмайди. Ёшларнинг келажакда ўз ўрнини топишида, ҳаётнинг паст-баландини ўрганиб уни англашда нуронийларнинг ўрни беқиёс. Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги "Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон қарори 5-бандига асосан ҳар бир маҳаллада ,,Бир нуроний ўн ёшга масъулʼʼ шиори остида ёшларга бириктирилган нуронийларни ҳам жамиятга фаол жалб этиш кўзланган.

📌Шунга мувофиқ, бугун 7 июль куни Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик-танлови ўтказилди. Унда "Янги ҳаёт", "Кўрпасой" ҳамда "Бирдамлик" маҳалла нуронийлари иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз ўтган шартларда нуронийлар билими синалди. Ҳар бир нуроний фаол иштироки учун қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди. Дўстона руҳда ўтган тадбир сўнгида Гулчеҳра Турғунбоева бошчилигидаги доирачилар танловни якунлаб берди.

@Olmaliq_shahri
#очиқ_мулоқот

Мутасаддилар фуқаролар билан мулоқотда

⚡️ Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси Маъмуржон Тўйчиев ва ҳоким ўринбосарлари 1-сектор штабида фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказмоқда.

📌 Бугунги қабулга 50 дан зиёд фуқаро моддий ёрдам, бандлик, субсидия ҳамда бошқа шахсий масалалари юзасидан мурожаат билан келган бўлиб, асосли мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўтган сафарги қабулларнинг бирида шаҳримизда яшовчи чин етим Кристина Костишина ҳокимдан уй сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаат қаноатлантирилиб, Кристинага 1 хонали уй калити сертификати билан топширилди. К.Костишина ҳокимга мамнуният билан миннатдорлигини билдирди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri