Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.99K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
120 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

Хизмат кўрсатиш шохобчалари сони ошмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳрининг Шароф Рашидов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатиш шохобчалари сони ошмоқда. Хусусан, М.Улуғбек ва "Мустақиллик" МФЙларидан "Ёшлар дафтари"га кредит олиш бўйича киритилган 3 нафар ёшга кредит ажратилди.

📌 Ёш тадбиркорлар - Улуғбек Уманов ва Шоҳруҳ Усмонкулов (М.Улуғбек МФЙдан), Дониёр Абдумаликов (Мустақиллик МФЙдан) томонидан Ш.Рашидов МФЙдаги бўш бинода автомобиль ва гилам ювиш шохобчалари ҳамда кўнгилочар маскан фаолияти йўлга қўйилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ёшлар_ойлиги

Билимдонлар беллашди

⚡️Шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигида "Ёшлар – келажак бунёдкори" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Фаол ва ташаббускор ёшлар ойлиги"ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2-умумтаълим мактабида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

📌 Унда А.Авлоний, "Янги ҳаёт", "Боғора", "Тошкент", Мусо Жалил, И.Каримов, А.Қаҳҳор, Ҳамза маҳалла ёшлари иштирок этиб, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда интеллектуал салоҳиятини ошириш имконига эга бўлишди.

Тадбир давомида сўз олган шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси С.Хамдамова бу каби интеллектуал ўйинлар ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини мустаҳкамлашда, фикрлаш қобилиятларини намоён қилишда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from MINENERGY.UZ
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тўпаланг ГЭСи ҳақида тарқалган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда Тўпаланг ГЭСда модернизация қилиш ва ГЭС қувватини 30 МВтдан 175 МВтга ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, модернизация жараёнида босимли сув қувурига ўрнатилган вақтинчалик тиқиннинг шикастланиши натижасида сониясига 40 куб метр сув сизиб чиққан.

Таъкидлаш керакки, дарёнинг сув ўтказиш қобилияти сониясига 600 куб метрни ташкил этади. Сув сизиб чиқиш вақтида сув сарфи сониясига
160 кубометргача кўтарилган.

Ҳозирда босимли қувурдан сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Шуни маълум қиламизки, бу ҳолат тўғон ҳолатига ҳеч қандай таъсир қилмаган ва Тўпаланг сув омбори тўғонига шикаст етмаган.

Айни пайтда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ҳодиса сабабларини ўрганиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Фуқаролардан ҳар қандай баҳсли масалада фақат расмий маълумотлардан фойдаланишларини сўраймиз.

Ҳодиса жойидан қўшимча маълумот бериб борилади.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
#эълон

Коллеж, касб-ҳунар мактаби, техникум ва мактаб битирувчилари диққатига!

⚡️ Эртага, 23 июнь куни, 18-умумтаълим мактабида соат 10:30да Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарларининг битирувчи ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтади.

Битирувчи ёшлардан ушбу тадбирда иштирок этишларини сўраймиз.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#эълон

Тадбиркорлар ва экспортёрлар диққатига!

Экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ўз фаолияти давомида вужудга келадиган барча турдаги, жумладан, экспортолди айланма маблағларига эҳтиёж юзасидан, транспорт харажатларини қоплаб бериш, табиий газ ва электр энергияси таъминоти бўйича муаммолар, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларига хорижий ҳамкор топиш, халқаро стандарт ва сертификатлаш масалалари бўйича дуч келадиган тизимли муаммоларни бевосита ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида Республика, вилоят ҳамда шаҳар экспорт штаби тадбиркорлар билан мунтазам тарзда ишлар олиб бормоқда.

Корхоналарнинг аниқланган муаммолари ҳар томонлама таҳлил қилиниб, унинг натижалари асосида тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадбиркорларнинг муаммоли масалалари пухта ўрганилиб, аниқланган масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилот ва идораларга кўрсатмалар берилмоқда.

Республика экспорт штаби:
+99871-238-52-52
☎️ +99871-238-50-00

Тошкент вилояти экспорт штаби:
+99895-143-33-22
☎️ +998 99-314-93-53

Олмалиқ шаҳар экспорт штаби:
 +99899-019-00-69
☎️ +99870-614-10-50
☎️ +99893-575-92-09

Мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича қўшимча маълумот учун юқоридаги телефон рақамларига алоқага чиқишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Тадбиркорлар диққатига!

⚡️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорларга Олмалиқ шаҳар “Бўстон” МФЙ ва “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудларида ташкил этилган Кичик саноат зоналари ҳудудида бўш турган ер майдонлари e-auksion га чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 27-28-июнь кунлари “Бўстон” МФЙ ҳамда 1 июль куни “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудларида бўш турган ер майдонлари ўйналишини маълум қиламиз.

Кичик саноат зоналари ҳудудида барча муҳандислик коммуникация (автомобиль йўли, табиий газ, ичимлик суви, оқова ҳамда электр) тармоқлари мавжуд.

📌 Қўшимча саволларингиз бўлса Олмалиқ шаҳар Кичик саноат зонаси раҳбарига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ +998949421112
☎️ +998983109694

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Тадбиркорлар, ёшлар диққатига!

⚡️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган ёшларга Олмалиқ шаҳар “Сўфи Оллоёр” МФЙ ва “Зарбулоқ” МФЙ ҳудудларида ташкил этилган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ҳудудида бўш турган ер майдонлари 27-28 июнь ва
1 июль кунлари e-auksion орқали ўйналишини маълум қиламиз.

Мазкур қарорга мувофиқ, Олмалиқ шаҳридаги “Зарбулоқ” МФЙда 2,0 гектар ва “Сўфи Оллоёр” МФЙда 1,0 гектар ер майдонларида ёшлар учун “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилган.

Бугунги кунда:

8 та лот “Сўфи Оллоёр” МФЙдан 0,74 гектар ер майдони,
16 та лот “Зарбулоқ” МФЙдан 1,02 гектар ер майдони,
Жами: 24 та лот 1,76 гектар ер майдон E-AUKSION электрон савдо платформаси орқали савдога чиқарилган.

Ариза қабул қилишнинг охирги муддати 7 та лот учун 27.06.2022 йил соат 09:00,
16 та лот учун 28.06.2022 йил соат 09:00 ва 1 та лот учун 01.07.2022 йил соат 09:00 да.

Юқоридагиларга асосан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар қўшимча маълумот олиш истаги бўлган тақдирда Олмалиқ шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

☎️ 70-614-10-50
☎️ 97-886-46-46
☎️ 93-188-95-95

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri