Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жараён

Хотин-қизларнинг ҳафталик фаолияти таҳлил қилинди

⚡️Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева бошчилигида 22 та шаҳар-туман билан ZOOM орқали видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️Унда хотин-қизлар фаоли лавозимдаги вакант иш ўринлари, "Аёллар дафтари" билан ишлашдаги ҳафталик иш натижалари таҳлил этилиб, KPI бўйича самарали иш фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

📌Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарларининг KPI кўрсаткичлари ва "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичи бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Сектор раҳбарлари битирувчилар билан юзма-юз

⚡️ Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев, ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров бугун И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалида бўлиб, битирувчи ёшлар билан учрашди.

📌 Ёшлар ва сектор раҳбарлари ўртасида самимий йўсинда кечган мулоқот давомида мутасаддилар томонидан ёшларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди, бандлик билан таъминлаш борасида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#танлов

"Фидойи ёшлар етакчиси" танлови ўтказилмоқда

⚡️Маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этилишини таъминлаш, ёшлар етакчиларининг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш, ёшларда ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат туйғуларини тарбиялашни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ёшлар етакчиси иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида "Фидоий ёшлар етакчиси" Республика кўрик- танловининг шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

📌 Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш мезони асосида ёшлар етакчисининг сиёсий билимларини, уларнинг самарали фаолиятини, ғоя ва инновацион ижтимоий лойиҳаларини, етакчининг иқтидори ва истеъдоди каби шартлар асосида баҳоланмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube