Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Президент Ширин шаҳри энергетика коллежидаги тажрибага тўхталди. Коллежда Саудия Арабистонининг “ACWA power” компанияси буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Компания 2,8 млн долларга замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

Ҳозирги кунда компания буюртмаси асосида 140 нафар ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган.

Вилоят ҳокимларига Олий таълим вазирлиги ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда шу тажриба асосида ҳар бир туман, шаҳар кесимида:

- йирик иш берувчилар ва хорижий корхоналар билан музокара олиб бориб, техникумларни йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктириш;

- ҳар бир вилоятда камида 2 тадан техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш топширилди.

Айрим техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этиш амалиётини бошлаш вазифаси қўйилди.

Бандлик вазирлигига ўтаётган 70 та муассаса негизида мономарказлар, шундан 25 тасини жорий йил якунига қадар ишга тушириш шартлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга профессионал таълим педагог ва усталари учун муносиб шароит қилиб бериш, уларнинг касбий маҳоратини ошириб борадиган тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қилаяпмиз”, деди Президент.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан:

- профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

- ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

- эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирда қонуний асослар бўлсада, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

- битирувчилар билан шахсан учрашади;

- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;

- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;

- битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот берди.
"РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН ЯНГИ ТАҲРИРДА
▪️“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2022 йил 7 июнда қабул қилинди, 8 та боб ва 53 та моддадан иборат.
Қонунга кўра:
▪️ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли органидир;
▪️Республика ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши қатъий белгиланди ва бошқалар...

👉 Батафсил ўқиш

БИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДA⤵️
Telegram| Сайт | Instagram | Facebook | YouTube
Olmaliq shahrida joylashgan “MAXAM-UZBEKISTON” Oʻzbek-Ispan qoʻshma korxonasi MCHJda sodir boʻlgan portlash yuzasidan “Oʻzkimyosanoat” AJ RASMIY BAYONOTI

Joriy yilning 15-iyun kuni soat 17:55larda Toshkent viloyatining Olmaliq shahridagi “Ammofos-Maksam” AJ hududida ijara asosida faoliyat yuritadigan “MAXAM-UZBEKISTAN” Oʻzbek-Ispan qoʻshma korxonasi MCHJning “Reoxit” portlovchi moddasini ishlab chiqarish sexida (Bino 2018-yilda pishiq gʻishtdan qurilgan boʻlib, oʻlchami 15x30, balandligi 12 metr) texnologik reglament buzilishi natijasida portlash sodir boʻlgan.

🌐 Batafsil: 👈

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 17:55ларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” АЖ ҳудудида ижара асосида фаолият юритадиган “MAXAM-UZBEKISTAN” Ўзбек-Испан қўшма корхонаси МЧЖнинг “Реохит” портловчи моддасини ишлаб чиқариш цехида технологик регламент бузилиши натижасида портлаш содир бўлган.

🌐 Батафсил: 👈
——————————————————————————————
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook ▪️ Instagram ▪️ Youtube
2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

📍
https://uza.uz/posts/381744

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Президент фармойиши

2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилган.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Президент қарори

Эндиликда ОТМларга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Илгари имтиёзга эга айрим абитуриентлар умумий квота доирасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинар ва мавжуд грант ўринларини банд қилишар эди.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Президент қарори

Давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори қоплаб берилади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
⚡️Республикамизда "Ёшлар ойлиги" муносабати билан катта гала-концертлар, турли йўналишлардаги тадбирлар ҳамда мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

📌Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ҳамда ОКМК билан ҳамкорликда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида "Ёш китобхон" кўрик танловига 17 июнь куни старт берилади. Бунга кўра 15 ёшдан 30 ёшгача иштирокчилар 3 та шарт (1-Ўзбек адабиёти билимдони, 2- Буюк мутафаккир ва адиб, 3- Шеърият) бўйича ўзаро беллашади.

Мусобақа ўтказиладиган манзил ОКМК тасарруфидаги МТМЗ корхонасида соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Шаҳримиз ёшларини ушбу мусобақада фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Рўйхатдан ўтиш учун ушбу ботга мурожаат қилинг: @YoshTashabbusBot
Шаҳримизда яна бир хусусий боғча очилди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳрининг 4-сектор ҳудудидаги "Камалак" МФЙда 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлди.

📌 Оилавий тадбиркорлик асосида Алижон Атаханов ва Зарнигор Дидаханова томонидан фаолияти йўлга қўйилган мазкур боғчанинг очилишида шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов ва маҳалланинг кайвонилари, фаоллари иштирок этди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube