Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.
Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.
Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:
- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;
- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.
“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.
Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.
Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Шунингдек:
- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;
- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;
- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;
- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;
- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;
- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.
Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.
“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан:
- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.
Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.
Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.

Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.
Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.
Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.
Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:
- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;
- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;
- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.
Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.
Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.
Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.
Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.
“Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️19 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Пискент тумани. Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун семинар ташкил этилди
*Чиноз тумани. 14-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Бўзатов Фест_2022" Ёшлар овози танловининг туман босқичи бўлди
*Қибрай тумани. Маҳалла раислигига номзодлар билан суҳбатлар давом этмоқда
*Нурафшон шаҳри. Шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди
*Тошкент тумани. “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз”
*Олмалиқ шаҳри. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Олмалиқ шаҳрида бўлди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Коррупция - жамият кушандаси!
*Оққўрғон тумани. Фаол аёллар ташаббуси
*Янгийўл тумани. 30 минг дона булғор қалампири ва бақлажон кўчатлари тарқатилмоқда
*Янгийўл шаҳри. Таълимда ҳамкорлик
*Чирчиқ шаҳри. Доимий комиссияда “Аёллар дафтари” кўриб чиқилди
*Юқори Чирчиқ тумани.
Мутасадди раҳбарлар томонидан долзарб масалалар кўрилди
*Қуйи Чирчиқ тумани. Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси
*Бекобод туман. Беш ташаббус Пахтакор ва Деҳқонободда бўлиб ўтди
*Паркент тумани. "Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
*Бўстонлиқ тумани. Ёшлар ўз маҳоратини кўрсатмоқда
*Ангрен шаҳри. Муаммолар бартараф этилиши учун тезкор чоралар кўрилди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#ёшлар_сиёсати
#Коинот_МФЙ
Спорт - саломатлик гаровидир
⚡️Олмалиқ шаҳар "Металлург" ўйингоҳида спортнинг "Енгил атлетика" тури бўйича навбатдаги ўйин "Коинот" МФЙ ёшлар етакчиси Дилшод Худойбердиев томонидан ташкил этилди.
📎Ушбу мусобақада 60 метрдан 100 метргача масофага югуриш бўйича 6 нафар ёш спортчи маҳалладан фаол қатнашди.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Fasebook | You tube

Forwarded from O‘zbekiston yoshlar ittifoqi
🔊🔊🔊 Kitobxon yoshlar diqqatiga!
📕 “Zukko kitobxon 2022” intellektual turniriga start berildi.
Turnir 5 ta bosqichda o‘tkaziladi:
1. Mahalla bosqichi – 25-aprel;
2. Sektor bosqichi – 13-may;
3. Tuman bosqichi – 26-may;
4. Viloyat bosqichi – 10-iyun;
5. Respublika bosqichi – 25-iyun kuni bo‘lib o‘tadi.
♻️ Intellektual turnirda “Yoshlar kutubxonasi” rukni ostida chop etilgan 8 ta kitobdan foydalaniladi. Turnirda 16 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan yoshlar 6 nafar a’zodan iborat mahalla jamoasi bilan ishtirok etishlari mumkin.
✅ Batafsil bu yerda tanishishingiz mumkin.
Jamoalar @beshtashabbusbot dan 23-aprelga qadar ro‘yxatdan o‘tishlari lozim!
@yoshlarittifoqi_uz 👈🏻

#ўрганиш
Мурожаат изидан...
⚡️Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган қабул давомида Олмалиқ шаҳри "Юлдузча" номли давлат шерикчилиги асосидаги оилавий мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Эъзоза Маматова Олмалиқ шаҳри СЭО ва ЖСБ томонидан ижобий хулоса берилмаётганлиги бўйича мурожаат қилган эди.
📌 Мазкур мурожаатни ўрганиш юзасидан шаҳар ҳокими топшириғи билан ҳоким ўринбосари Соҳиб Ахмедов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ташкилотда ўрганиш олиб борилди.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Мурожаат изидан...
⚡️Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган қабул давомида Олмалиқ шаҳри "Юлдузча" номли давлат шерикчилиги асосидаги оилавий мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Эъзоза Маматова Олмалиқ шаҳри СЭО ва ЖСБ томонидан ижобий хулоса берилмаётганлиги бўйича мурожаат қилган эди.
📌 Мазкур мурожаатни ўрганиш юзасидан шаҳар ҳокими топшириғи билан ҳоким ўринбосари Соҳиб Ахмедов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ташкилотда ўрганиш олиб борилди.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Тадбиркорлар ва экспортёрлар диққатига!
Жорий йилнинг 15 апрель куни Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган видеоселекторда қатор муҳим вазифалар берилган бўлиб, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ўз фаолияти давомида вужудга келадиган барча турдаги муаммоларини жойида бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Юқоридагиларга асосан муаммоларни бевосита ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида Республика, вилоят ҳамда Олмалиқ шаҳар штаби тадбиркорлар билан мунтазам тарзда ишлар ташкиллаштирилган.
Мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига алоқага чиқишингиз мумкин.
Шу муносабат билан Савдо-саноат палатаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган штаб ишонч рақами:
☎️ 1094
Республика штаби:
☎️ (+998 71) 238-52-52
(+998 71) 238-50-00
Тошкент вилоят штаби:
☎️ (+998 95) 143 33 22
(+998 99) 314 93 53
Олмалиқ шаҳар штаби:
☎️ (+998 99)-019-00-69
(+ 998 70)-614-10-50
(+ 998 93)-575-92-09
(+ 998 94)-933-77-55