Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ташриф

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Олмалиқ шаҳрида бўлди

⚡️З.Маҳкамова раҳбарлигида қўмита жамоаси дастлаб "Металлург" маданият саройида бўлишди. Унда Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ҳамда Пискент ва Оҳангарон туманлари сектор раҳбарлари ва маҳаллаларининг оила ва хотин - қизлар фаоллари иштирок этишди.

📌Самимий кечган учрашув чоғида республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Сўнг қўмита раиси "Олмалиқсой" маҳалласида бунёд этилган "Оналар боғи" да бўлиб, нуроний онахонлар, ибратли оила бекалари билан эркин фикр алмашилди.

Биргалашиб яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари экилди. Увайсий маҳалласида ҳам бўлган қўмита раиси маҳалла фаолияти, раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли иши билан танишиб, тавсиялар берди. Шунингдек, ташриф мобайнида хотин-қизлар тадбиркорлик марказида касб-ҳунар ўрганаётган аёллар билан суҳбатлашилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#5_ташаббус_5_имконият

📚Олмалиқ шаҳридаги таълим муассасаларида ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "беш муҳим ташаббус" ижроси бўйича турли мавзуларда тадбирлар ташкил этилмоқда.

🔹Жумладан, бугун 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Беш ташаббус – беш имконият!" шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбири ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#яшил_макон

⚡️Бугун шаҳримизда бўлган Ангрен шаҳри ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ва Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов "Оналар боғи"да бўлиб, эзгу ниятлар билан боғга кўчат ўтқазишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.