Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from Olmaliq shahar Obodonlashtirish boshqarmasi (МУХЛИСА УМАРКУЛОВА)
⚡️Жорий йилнинг 23 март куни Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселекторда мамлакатимизда "Яшил макон умуммиллий ҳаракати" доирасида белгиланган тадбирларни жадал давом эттириш ва тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида 25 мартдан - 5 майгача "3арбдор 40 кунлик" акцияси эълон қилинди.

Видеоселекторда давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ташаббускорлик кўрсатиб, жойларда яшил майдонлар барпо этиш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Жумладан, айни дамда Олмалиқ-Тошкент трассаси бўйида кўчат ўтқазиш учун жой ҳозирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔰Ободонлаштириш бошқармаси расмий канали
@olmaliqobodonlashtirish
#мулоқот

Мутасаддилар тадбиркорлар билан мулоқотда

⚡️"Металлург" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳар ҳокимликлари вакилларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

📌 Учрашув давомида тадбиркорларга солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган имтиёз ва преференциялар тушунтирилмоқда.

Тадбиркорлар мутасаддиларга ўз фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар ва таклифларини билдирмоқда.

@Olmaliq_shahri
#очиқ_мулоқот

"Шерик тадбиркор билан иш бошлагандан кўра давлатдан имтиёзли кредит олганим афзал" дея фикр билдирди хусусий клиника очиш мақсадида қурилиш бошлаган тадбиркор.

⚡️Тадбиркорлар ва мутасадди вакиллар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлик фаолиятида кўп учрайдиган таъсирчан солиқ масаласи кўрилмоқда.

🔹Учрашувда Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Имомов ҳамда Олий мажлис Қонунчилик палатаси вакили Атхам Назирқуловлар томонидан шаҳримизда фаолият юритувчи хусусий тадбиркорларнинг масалаларига зарур йўналиш ва тавсиялар берилмоқда.

Каналга уланиш:@Olmaliq_shahri