Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Янги иш ўринлари яратиб, бандликни таъминлаш – асосий масала

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан тадбиркорларга яратилган ўрганиш ишлари давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот турк инвестори "Сиркечи таштекстил" МЧЖ корхонаси раҳбари билан бўлди.

📌 Текстил маҳсулотлари учун зарур бўлган калава иплар ишлаб чиқарувчи ушбу корхона жорий йилнинг 1-ярим йиллигида корхонани кенгайтириш ҳисобига 30-40 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган. 800 минг доллар хорижий инвестиция киритаётган корхонанинг барча маҳсулотлари экспортга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#cайёр_қабул

Сектор раҳбарлари фуқаролар билан мулоқотда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Хамдамов ва 2-сектор раҳбари, прокурор Музаффар Маматов бошчилигида Чўлпон МФЙ идорасида сайёр қабул ташкил этилди.

📌 Қабул давомида 30дан зиёд фуқаронинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлади

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимининг "Олмалиқсой" маҳалласига бириктирилган ёрдамчиси Даврон Санақуловнинг ёрдами билан маҳалладаги ишсиз 24 ёшли Сарвиноз Омонованинг бандлиги таъминланди.

📌 Яъни, "Олмалиқсой" маҳалласида анча муддатдан буён ишламаётган бино Сарвинозга ишлатиш учун берилиб, чорва молларига ем озуқа вазифасини ўтовчи омухта ем ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан маҳалла ҳудудидаги "Стар хаус" кафесининг олдида вулканизация ишга туширилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Дайжест

❗️21 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
Мақсад-аҳоли турмуш фаравонлигини яхшилаш!

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким хорижлик инвесторлар билан мулоқотда бўлди

*Янгийўл тумани.
Чорвачилик тармоқлари учун катта имконият ва рағбатлар

*Паркент тумани.
Қизилтоғ қўрғонида хашар бўлиб ўтди

*Янгийўл шаҳри.
Ёшлар фестивали

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг биргаликдаги фаолияти сектор раҳбари эътиборида

*Юқори Чирчиқ тумани.
Давлат хизматлари маркази ходимлари худудларда

*Бекобод тумани.
Кўпкари улоқ ўйини авжида

*Чиноз тумани. «
Мен сени севаман, она Ватаним»

*Оҳангарон тумани.
5 млн. долларлик лойиҳага старт берилди

*Бўка тумани.
Электр таъминотида ҳолат яхшиланмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Ичимлик суви муаммоси бартараф этилмоқда

*Ангрен шаҳри.
Сектор раҳбари ва ҳоким ёрдамчиси тўқувчиларни аниқладилар

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиси билaн бир кун

*Бекобод шаҳри.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи У.Хаққуловдан брифинги

*Тошкент тумани.
Дам олиш куни ёшлар нима билан банд?

*Пискент тумани.
Баҳорги юмушлар бошлаб юборилди

*Чирчиқ шаҳри
. Шаҳар ҳокими “Бирлик” маҳалласини кўздан кечирди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/348779

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/348785

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/348789

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тадбиркор аёл 3 нафар аёлни иш билан таъминлади

⚡️Шаҳримизнинг "Гултепа" маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди. Президентимиз томонидан бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, 3 ой аввал маҳалла раисининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Замира Эргашеванинг ташаббуси билан 34 ёшли тадбиркор Шаҳло Қурбонова ҳамкорлигида маҳалладаги хонадонларнинг бирида давлат-хусусий шерикчилик асосида "Ақлвой" номли 50 ўринли МТТ фаолияти йўлга қўйилди.

📌 Бугунги кунда мазкур уй боғчасида маҳалладаги кам таъминланган 17 нафар бола имтиёзли равишда тарбияланмоқда. МТТ нинг ойлик тўлов пули ҳам ҳамёнбоп. Яъни, имтиёзли қабул қилинган болажонлар учун 206 минг сўм, бошқалар учун 400 минг сўмдан. Боғча 12 соатлик режимда ҳафтанинг душанба-жума кунлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, маҳалладаги 3 нафар аёл иш билан таъминланган.

- Маҳалламизда шундай боғча очилганидан хурсандмиз. Эндиликда набираларимизни шаҳар марказига олиб боришимизга ҳожат йўқ. Ташкилотчиларга минг раҳмат, -дейди маҳалланинг канвойи онахонларидан бири Хонимой Мамадалиева.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube