Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Мақсад - инсон қадри учун фаолият юритиш

⚡️Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан навбатдаги ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бўлими бошлиғи Ш.Абдиев раҳбарлигида Ўртачирчиқ, Пискент, Оҳангарон туманлари ҳамда Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳри ходимлари иштирок этишди.

🇺🇿 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳага оид чиқарилган қарорлар, шу жумладан ПФ-58, ПФ-60-сонли фармонлар ҳамда ЎРҚ-752-сонли Қонун ва Пенсия тизимидаги сўнгги янгиликлар тўғрисида шарҳлар берилди.

📈Бу каби семинарларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг билим ва малакасини янада ошириб,
"Инсон қадри учун" тамойили асосида фаолият юритишини таъминлашдан иборатдир!

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди

⚡️Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Яраштирув комиссияси аъзолари иштирокида Абдулла Қодирий МФЙда истиқомат қилувчи ажрим ёқасидаги оила яраштирилди.

🔰Икки ёш ажрим борасида фуқаролик судига мурожаат этган. Бундан хабар топган "Гултепа" ва Абдулла Қодирий маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари шаҳар Яраштирув коммисияси аъзолари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Г.Игомназарова, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси М.Абдуллаев, ИИБ ҳуқуқ-тартибот инспектори Г.Сабриева ва бошқа намунали маҳалла маслаҳатчилари биргаликда Ислом Каримов МФЙ гузарида икки ёш билан суҳбат олиб боришди.

Ажрим қарорига олиб келган сабаб ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг "Бўстон" маҳалласига бириктирилган ёрдамчиси Шаҳобиддин Нурматов 70 нафар фуқарони иш билан таъминламоқчи.

📹 Бу ҳақда батафсил "MY 5" телеканали лавҳасида

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
“Лидерлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилди

⚡️Тошкент вилояти “Келажак лидерлари” клубининг Олмалиқ шаҳрига бўлган ташрифи чоғида клуб Президенти Акбар Собиров, Медиа ва инновация йўналиши координатори Акмал Абдуллаев, клуб аъзолари Жасурбек Якупбеков ва Абдураззоқ Ражабовлар 19-ИДУМда ўқувчилари билан учрашдилар.

♻️Ёшларнинг клуб фаолиятига бўлган қизиқишлари юқори эканлиги, келгусида давлат хизматида фаолият олиб бориш истаги борлиги инобатга олиниб, уларни мактаб давридан тўғри шаклланиб борилишини таъминлаш мақсадида 19-ИДУМда “Лидерлар мактаби” ташкил этиш бўйича мактаб раҳбарияти билан келишув амалга оширилди.

📌Эндиликда мактаб раҳбарияти томонидан лидерлар хонаси ва мактаб кутубхонасида “Лидерлар бурчаги” ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

📚Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов томонидан “Лидерлар бурчаги” учун 200 дона китоб совға қилинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook
#ОАВ_нигоҳида

⚡️Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ОКМК телеканали ҳамкорлигида "Маҳаллада бир кун" лойиҳаси доирасида шаҳримиз маҳаллаларининг ўзига хос жиҳатлари атрофлича ёритилмоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали бу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин:

📹 1. И.Каримов МФЙда бир кун

📹 2. Мирзо Улуғбек МФЙда бир кун

📹 3. Абдулла Авлоний МФЙда бир кун

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#мурожаат_ва_натижа

Усмон Носир МФЙ аҳолиси учун ичимлик суви тармоғи тортилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳрининг саноат ҳудудига ёндош Усмон Носир МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокимига ичимлик суви муаммоси бўйича мурожаат бўлган эди.

Номи келтирилган ҳудуд аҳолиси шу вақтгача ОКМКнинг 2-МОФга қарашли ичимлик сувини истеъмол қилиб келаётган эди. Бугунги кунда ушбу маҳаллага "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 120 метр янги сув қувури тортилиб, 70 та хонадон корхона томонидан ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

📹Суратларда: Усмон Носир МФЙ аҳолисининг ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган иш жараёнидан лавҳалар.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Дайжест

❗️19 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Аҳоли мурожаатлари тингланди

*Тошкент тумани.
Ёшлар фестивали: Ватанга хизмат қилиш – олий фазилат

*Оққўрғон туман.
Жағалбойлидаги ўзгаришлар

*Омалиқ шаҳри.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кенг кўлам ёйди

*Янгийўл тумани.
Аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

*Паркент тумани.
Спортнинг миллий кураш тўри бўйича туман прокурори кубоги бўлиб ўтди

*Янгийўл шаҳри.
Ёшлар етакчиси ташаббуси

*Чирчиқ шаҳри.
Чирчиқ шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бунёд этайлик!

*Бекобод тумани.
Найман маҳалласида Ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда

*Чиноз тумани.
Чинозда "Polo" от спорти мусобақаси бошланди

*Оҳангарон тумани.
Ёшлар учун маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди

*Қибрай туман.
Туман ҳокими ёшлар фестивалида мактаб ўқувчиси Жавохир билан куч синашди

*Бўстонлиқ тумани.
Бир болага бир ниҳол

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Маҳаллаларда сайёр хизматлар кўрсатилмоқда

*Пискент тумани. Ёшлар фестивали минглаб ёшларни бирлаштирди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok