Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўқитилмоқда

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши ҳамда Тадбиркорлар уюшмаси ҳамкорлигида маҳалладаги ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳримизда 5 турдаги касб-ҳунар бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

📌 Бугунги кунда ўқув марказида ишсиз аёллар ўз соҳасининг устаси бўлган мутахассислардан сабоқ олмоқда. Тез кунларда ушбу курсларни тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилиб, ўзини-ўзи банд этиш мақсадида банкдан кредит ажратилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Прокурор ёшлар билан мулоқотда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Музаффар Маматов Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми ўқувчилари билан учрашиб, очиқ ва самимий мулоқотда бўлди.

Суҳбат давомида техникум ёшларини қизиқтирган саволларга прокурор бафуржа жавоб берди ҳамда айрим муаммолари бор бўлган ўқувчиларга тегишли тартибда кўмак беришини айтиб ўтди.

Шунингдек, прокурор бошчилигида техникум ёшлари яхши ниятлар билан техникум ҳовлисига биргаликда кўчатлар экилди.

@Olmaliq_shahri
Ислоҳотлар самараси бўй кўрсатганда...

⚡️Олмалиқ шаҳар "Зарбулоқ" МФЙ, "Кумушкон" кўчаси 4/2-уйда яшовчи Наргиза Султанова "Аёллар дафтари"га ишсизлиги сабабли киритилган бўлиб, Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ) томонидан унга иссиқхона қуриб берилган эди. Ҳозирда Н.Султонова ушбу иссиқхонада исмалоқ, редиска ва атиргул қаламчалари етиштирмоқда. У келгусида иссиқхонада гул ва арча кўчатларини етиштиришни ҳам режалаштирган.

📌 Шунингдек, "Намуна" МФЙ, "Жамбул" кўчаси, 13-хонадонда яшовчи Дилфуза Хайжитова ҳам ишсиз бўлганлиги боис, "Аёллар дафтари" рўйхатида эди. АБКМ томонидан Д.Хайжитовага ҳам иссиқхона қуриб берилгач, у иссиқхонада қулупнай, саримсоқ ва турли хилдаги кўкатлар етиштиришни бошлади. "Гултепа" МФЙ, "Андижон" кўчаси, 5-уйда яшовчи "Аёллар дафтари"да бўлган Латифа Кулматовага ҳам АБКМ томонидан иссиқхона қуриб берилгач, турли хилдаги кўкатлар етиштириб, оиласига даромад келтирмоқда.

Юқоридаги номлари келтирилган аёлларимизнинг барчаси иссиқхона орқали ўзини-ўзи банд қилинишига эришилиб, юртбошимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватланиши борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасининг яққол намунасидир.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube