Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Шаҳар ҳокими ёрдамчилари билан маҳаллаларда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун маҳаллаларга тайинланган ёрдамчилари билан секторлар кесимида ҳар бир штабда алоҳида учрашув ўтказди.

📌Учрашув давомида куни кеча Президентимиз томонидан селекторда берилган топшириқлар ижроси ҳамда амалга ошириладиган устувор вазифалар ва хатлов натижалари муҳокама қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари билан хатлов жараёнида фуқаролар мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни чуқур ўрганиш, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш борасида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Бош мақсад - одамларни рози қилиш

⚡️Ҳар бир сектор штабида ёрдамчилар билан учрашган шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов шунингдек, маҳаллалардаги ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#мурожаат_ва_ечим

⚡️ Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал соҳа йўналишларини қамраб олувчи штаб фаолияти "Тошкент" телеканали нигоҳида

📹 Батафсил: https://youtu.be/OJqqaCzVVJM

@Olmaliq_shahri
Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди

2021 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан хусусий тиббиёт муассасаларига бир қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, Солиқ кодексининг 243-моддаси 1-қисми 11 ва 14-бандларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

Тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилди.

Тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам ва санитария хизмати кўрсатишга доир, ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар, стоматологик, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар кириши белгиланди.

Санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш айланма солиқ солишдан озод этилди.

Бунда, санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига санаторийлар:
📌 шифохоналар,
📌 профилакторийлар,
📌 курортлар,
📌 пансионатлар,
📌 дам олиш уйлари ва зоналари,
📌 болалар дам олиш оромгоҳлари
ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган, улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар, йўлланмалар ёки жойсиз даволаниш учун бериладиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилган хизматлар кириши белгиланди.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 337-моддаси 1-қисми 4-бандига кўра, тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича, хусусан:

📌 тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизматлари кўрсатиш,
📌 ташхис қўйиш,
📌 профилактика ва даволаш хизматлари,
📌 стоматологик хизматлар,
📌 тиш протезларини ўрнатиш хизматлари бўйича (бундан косметология хизматлари мустасно) фойда солиғига 0% ставка қўлланилиши белгиланган.

Худди шундай, Солиқ кодексининг 428-моддаси 2-қисмига мувофиқ:

Соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

Бундан кўринадики, хусусий тиббиёт билан ўз эгалигидаги ерларда, шу жумладан ижара асосидаги бинолар жойлашган ерларда шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига ер солиғи бўйича ҳам кенг имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Тақдим этилган ушбу солиқ имтиёзлари хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради.

Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#тезкор
#яхши_хабар

⚡️Диққат: эртадан «Nurafshon TV» ўз дастурларини бошлайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#инфографика

Ёшларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун танлаб олиш мезонлари

@Olmaliq_shahri
#Ҳокимлик_соати

Белгиланган режалар натижадорлиги муҳокама қилинди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Игомназарова, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Наврўзбек Алимов ва шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Хайрулла Ахмадалиевнинг "Аёллар, ёшлар ва Темир дафтари" бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

📌2021 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлар режасининг бажарилиши ва 2022 йил учун маҳаллий бюджет харажат ва даромадлари тўғрисида шаҳар Молия бўлими бошлиғи Журъатбек Раҳмоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳам тингланиб, натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

@Olmaliq_shahri