Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#эътироф
#замонамиз_қаҳрамонлари

Меҳнатга яраша рағбат

⚡️Президентимизнинг фармонига мувофиқ Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, бир қатор ходимлар "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан рағбатлантирилди.

💥Хусусан, Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокор муовини Матлуба Пелтабаева, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти шаҳар филиали директори Дилфуза Аҳмедова, шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Наталья Восканян ҳамда шаҳар ХТБ тасарруфидаги 20-ИДУМ директори Иноят Эргашеваларнинг кўп йиллик самарали меҳнатлари эътироф этилиб, кўкрак нишони билан тақдирланишди.

@Olmaliq_shahri
#эътироф
#замонамиз_қаҳрамонлари

⚡️ Президент фармонига асосан, Олмалиқ шаҳридаги 80-кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Маматқулов Асқар Фахриддинович "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri
#Замонамиз_қаҳрамонлари

Ҳамшаҳримиз Республиканинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси

⚡️ Хакимова Нилуфар Сабиржановна Олмалиқ шаҳар 19-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси "Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" кўрик танловининг республика босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

🔰Республика таълим маркази томонидан эълон қилинган хабарларга кўра ушбу ўқитувчи танловда ўз маҳоратини кўрсатиб, дарс ўтиш босқичида болалар билан дўстона муҳитни ташкил қила олганлиги, уларни ижодий фикрлашга ундай олганлиги алоҳида эътироф этилмоқда.

🖊Эслатиб ўтмоқчимиз, ушбу танловда фахрли ўринларни эгаллаган ўқитувчилар "Халқ таълими аълочиси" унвони билан тақдирланиши белгиланган.

👩‍🎓Хакимова Нилуфар ҳақиқатан ҳам жуда изланувчан, ўз устида ишлайдиган маҳоратли ўқитувчиларимиздан бўлиб, бугунги кунда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич магистранти ҳисобланади.

@Olmaliq_shahri
#эътироф
#замонамиз_қаҳрамонлари

Бош вазир ўринбосари Олмалиқ шаҳар ҳокими маслаҳатчисини рағбатлантирди

⚡️ Бугун пойтахтда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Бекзод Мусаев очиб берди ва давлат тилини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фаолларни рағбатлантирди.

📌 Уларнинг орасида ҳамшаҳримиз, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Дониёр Ахмедов "Олмалиқ шаҳрида ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳа ва жой номларини давлат тилида хатосиз ёзилишини таъминлашдаги фаоллиги" йўналиши бўйича тақдирланди.

Ҳамкасбимизни ушбу муваффақияти билан шаҳар ҳокимлиги жамоаси номидан самимий табриклаймиз!

@Olmaliq_shahri
#Замонамиз_қаҳрамонлари

Саломатлигимиз посбонлари эътироф этилди

⚡️ Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шаҳримиз Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун шаҳар ҳокимлиги томонидан "Марҳамат" ресторанида байрам тадбири ташкиллаштирилди.

📌Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан соҳа вакилларига йўлланган байрам табригини ҳоким ўринбосари Умид Шоумаров ўқиб эшиттирди.

🎁 Шундан сўнг узоқ йиллар тиббиёт соҳасида меҳнат қилган фахрийлар ҳамда бир қатор соҳа вакиллари шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🎉 Байрам тадбири шаҳар Маданият бўлими ижодий гуруҳи томонидан ижро этилаётган шўх куй-қўшиқ ва рақслар билан давом этмоқда.

@Olmaliq_shahri
#эътироф
#Замонамиз_қаҳрамонлари

Ҳамшаҳримиз – "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони соҳибаси

⚡️Куни кеча Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Қибрай тумани, Дўрмон қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири ташкиллаштирилди.

📌 Тадбирда вилоятимизнинг 22 та туман-шаҳар миқёсидаги маънавият соҳаси вакиллари иштирок этиб, бир гуруҳ фаолларнинг меҳнатлари эътироф этилди ҳамда рағбатлантирилди.

Жумладан, улар орасида марказнинг Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Сайёра Якупбекова 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллик шонли санаси муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг тегишли буйруғига асосан ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдаги самарали натижаси учун «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.🎖

@Olmaliq_shahri
#Замонамиз_қаҳрамонлари

Ҳамшаҳарларимиз эътироф этилди

⚡️Бугун шаҳримиздаги "Металлург" маданият саройида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бир қатор корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

📌 Тадбирда танловнинг “Миллий мақом ва миллий эстрада”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” йўналишлари бўйича тавсия этилган 66 нафар иштирокчининг ижодий ишлари, ижро этган асарлари ва яратган асарлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, 17 нафар иштирокчи 1-, 2-, 3-ўрин даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир доирасида 22 та туман-шаҳар Маънавият ва маърифат маркази бўлинмалари раҳбарларига вилоят ҳокимлиги томонидан ноутбук ва принтер туҳфа қилинди.

📖Шунингдек, тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганлар ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.

❇️ Жумладан, ОКМК АЖ Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Александр Расулов, “Металлург” маданият саройи раҳбари Саҳобиддин Юнусалиев ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзиева ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

👉🏻@Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube