Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Хотин_қизлар_қўмитасида

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада такомиллаштириш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бошланғич ташкилотлари раислари фаолияти таҳлил қилиниб, янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тасдиқлаб олинди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_тиббий_кўрик

Куни кеча "Теракли" МФЙда вилоят Халқ қабулхонаси мудири раислигида сайёр қабул ўтказилганида, фуқаролар чекка, тоғли ҳудудда яшаётганлиги боис, тиббий кўрикдан ўтишда қийинчиликлар юзага келаётганлиги ҳақида мурожаат қилишган эди. Орадан бир кун вақт ўтмай, мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди.

Яъни, бугун " Теракли" МФЙда тиббий тор соҳа мутахассислари иштирокида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва юқумли бўлмаган касалликлар олдини олиш мақсадида тиббий кўрик ва диагностик текширувлар ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Тошкент вилоятининг саноат салоҳияти янада ривожланади

«2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқулланди.

Дастурга мувофиқ:

саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,7 бараварга;

экспорт 1,4 бараварга ошади ҳамда

49 000 дан ортиқ доимий иш ўринлари ташкил этилади.

👉 @Olmaliq_shahri
#Сайлов_2019

Бугун "Металлург" маданият саройида вилоятимизнинг Оҳангарон, Пискент туманлари ҳамда Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари участка сайлов комиссиялари раислигига номзодлар, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари учун “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Марказий банк банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатишини тасдиқлади

👉 https://kun.uz/95177572

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#Маънавият

Бугун 11- умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” дастури доирасида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан С.Якупбекова ўқитувчилар, ўқувчилар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни “оммавий маданият”нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг мазмун-моҳияти ҳамда маънавий-маърифий йўналишда қабул қилинаётган дастурлар ижросини самарали таъминлаш хусусида долзарб фикрларни билдирди.

@Olmaliq_shahri
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қандай қонунийлаштириш мумкин?

👉 https://kun.uz/47514418

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#Мулоқот

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов қабулига ёзилган фуқароларнинг 18 нафарини ҳамда оғзаки мурожаат билан келган 12 нафар фуқароларни қабул қилиб, уларни қийнаётган масалаларни тинглади.

Мурожаатчилар асосан бандлик, прописка ҳамда коммунал масалалар юзасидан мурожаат қилиб, барчаси тегишли тартибда назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
#Тиббиёт_бирлашмасида

Бугун шаҳар оилавий поликлиникаси ходимлари томонидан шаҳримиздаги "Корзинка" супермаркети ҳамда "Ойдин" деҳқон бозорида "Ҳар бир инсон ўз соғлигига ўзи масъул" шиори остида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш мақсадида санитар тарғибот ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Олтин воҳа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пахта_2019

Пахта терими қизғин паллага кираяпти

Бу йил вилоятимизда жами 73 минг гектар ерда ғўза парвариш қилинди. Бугун далаларда бўлиқ пахта ҳосили мезоннинг қуёшида кумушдек товланиб турибди. Энг муҳими, терим нархининг оширилгани, кластер тизимининг йўлга қўйилгани, машина теримига эътибор кучайтирилгани туфайли, соҳибкор деҳқонларимиз етилган ҳосилни ёғингарчилик кунларигача нест-нобуд қилмай териб олиш ҳақида қайғурмоқдалар.

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ролик 219 минг 600 тонналик хирмон сари олға, деб номланади!

Шу мақсадда бугун вилоятимизда:
- 753 та терим отрядига бириктирилган 170 минг нафардан зиёд теримчи;
- 50 дан ортиқ пахта териш машиналари;
- 6 та агрокластер мажмуаси жамоаси жидду жаҳд билан меҳнат қилаяпти.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Пахта_2019

Айни дамда шаҳар ҳокимлиги жамоаси ҳоким Усмон Раҳимов бошчилигида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиб, шахсий намуна кўрсатмоқда.

Пахта йиғим-терими авж паллага кирган бугунги кунда ҳашарчиларимизга “Ҳорманг”, дея пахта териб, қўшимча даромадга эга бўлишни хоҳловчиларни ҳашарга чорлаб қоламиз.

@Olmaliq_shahri
#Янги_маҳалла

Хабарингиз бор, ОКМК АЖ томонидан янги "Ёшлик" кони ўзлаштирилиши бошлаб юборилган. Бунинг учун шаҳримизнинг "Қалмоққир" маҳалласидаги бузилишга тушган хонадон эгаларига комбинат томонидан маблағ ва ер участкалари ажратилган.

Бугун ана шу ишларнинг биринчи босқичи шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан дин пешволарининг дуои фотиҳаси билан бошлаб берилди.
Қурбонликка аталган жонлиқ сўйилиб, гўшти 80-махсус мактаб ўқувчиларига топширилди.

Аҳолини кўчириш ишларининг илк босқичида 147 нафар ҳамшаҳарларимизга ер участкалари ажратилиб, уй қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирда ОКМК АЖ томонидан ушбу ер майдонларига коммуникация тизимларини (сув, электр таъминоти, газ) улаш устида ишлар бошлаб юборилди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Ички_йўллар

Куни кеча шаҳримизнинг "Тинчлик" ва "Наврўз" МФЙ, "Алпомиш" кўчасининг ички йўлларида ОКМК АЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, "Бўстон" МФЙ, "Ғалаба" кўчасининг 1,2 км узунликдаги Кичик саноат зонасига олиб борувчи йўл Президентимиз томонидан ажратилган 1 млрд 384 млн сўм маблағи ҳисобига асфальтланмоқда.
Таъмирлаш ишлари пудратчи корхона -"Оҳангаронавтойўл" томонидан амалга оширилаяпти.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Пахта_2019

Бугун шаҳар прокурори Эркин Назруллаев Пискент тумани А.Абдусидиқов ф/х.га тегишли далада пахта тераётган олмалиқлик ҳашарчилар ҳузурида бўлди. Ҳашарчилар учун прокурор ўз ҳисобидан қўчқор сўйдириб, 35 кг. гуручдан ош дамланди.

459-отряднинг энг илғор теримчилари - Сайёра Абдувалиева (217 кг), Шоҳида Ўрозова (115 кг), Муқаддас Абдураҳмонова (115кг), Х.Турсунбоев (104 кг), Анвар Қосимов (114 кг), Дониёр Бўронов (110 кг), Сирож Парпиев (113 кг), Ойбек Холхўжаев (110 кг), Адиба Умрқулова (103 кг), Д. Сулаймонова (110 кг), С.Атажонова (124 кг) ҳамда Нигора Собирова (213 кг)лар прокурорнинг қимматбаҳо эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.

- Ҳали бу бошланиши, мавсум давомида доимий фаол бўлган ҳашарчиларни бундан ҳам катта совғалар билан рағбатлантиришни режалаштирганмиз, - деди прокурор.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Тараддуд

Шаҳар Халқ таълими бўлими мудири в.б. Ш.Нормуродов ҳамда ХТБ экспулатация хизмати бўлими раҳбари ташаббуси билан сайловга тайёргарлик жараёни олдидан ХТБ биносида жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

#Olmaliq_shahri
#Пахта_2019

Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов кеча пахта йиғим-теримида фаол қатнашган ҳамшаҳарларимизни эсдалик совғалар билан тақдирладилар.

@Olmaliq_shahri
#Хушхабар

Президент фармони билан Олмалиқ шаҳар, 23-умумтаълим мактаби математика фани ўқитувчиси, аниқ фанлар услуб бирлашмаси раҳбари Гулнора Бусинова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Бу рағбат нафақат 23-мактаб жамоаси учун, балки шаҳримиз учун ҳам фахрланарли.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

➡️ https://bit.ly/2mClpom

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Беш_ташаббус

Куни кеча шаҳримизда Тошкент вилояти шаҳар, туманлари Халқ таълими бўлимлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол, енгил атлетика, арқон тортиш, шашка-шахмат ва аёллар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда вилоятимизнинг 24та ХТБлари жамоалари иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда арқон тортиш, волейбол ва шашкадан Олмалиқ шаҳри ХТБ жамоаси 1-ўринни, енгил атлетика ва югуриш бўйича 2-ўринни ҳамда шахматдан 3-ўринни эгаллади.

@Olmaliq_shahri