Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#айнидам
#онлайн

⚡️"Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан бўлиб ўтаётган акцияда ташкилот ва корхона раҳбарлари ногиронлиги бўлган болалар томонидан ясалган буюмларни харид қилмоқда

📌Эслатиб ўтамиз, мазкур акциядан тушган маблағлар ногиронлиги бўлган фуқаролар саломатлигини тиклашга сарфланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ҳурматли тадбиркорлар ва экспортёрлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6306-сон Фармони билан Республика Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига
200 миллион АҚШ доллари ажратилган.

Шу билан бирга Фармонда:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилиши;

охирги ўн икки ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хом ашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.

Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини бир йил муддатга жорий этилган.

Мазкур Фармон юзасидан қўшимча маълумот олиш ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспортга жалб қилиш истаги бор тадбиркорлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ Қўшимча маълумот учун алоқа: 70-614-10-50, 93-575-92-09.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

⚡️Мана, йил ҳам якунланишига оз дамлар қолиб, юртбошимиз ташаббуси билан "Долзарб қирқ кунлик" доирасида яхши ниятлар билан ҳамжиҳатликда шаҳримизнинг барча кўчалари, маҳалламиз, хонадонларимизга дарахт кўчатлари экдик. Яратганнинг изми билан кунлар ҳам исиб, бу ишлар янада кенг қулоч ёйди.

🎄Ҳадемай катта мақсадлар билан Янги йилни кутиб олиш арафасидамиз. Шуни унутмайликки, кўчамизни, маҳалламизни ҳеч ким бизга четдан келиб тозалаб, саранжомлаб бермайди. Уни ўзимиз, ўз меҳнатимиз натижасида обод этсак, аниқроқ айтганда, ҳар биримиз ўз маҳалламиз, кўча ва хонадонларимизнинг саранжом ва файзли бўлиши учун ҳиссамизни қўшсак, бу гўшалар чинакам обод масканларга айланади.

Азизлар!

🪴Эрта саҳарда туриб, кўча-ҳовлиларимизни супуриб-сидириш, ён-атрофга сув сепиш, турли гуллар экиш, чиқиндилардан тозалаш қайси хонадонга чирой бағишламайди, дейсиз.

Унутмаслигимиз лозимки, ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч бўлади.

❗️Шу муносабат билан сизларни келаётган шанба, якшанба кунлари (4-5 декабрь) шаҳримиз ободлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш мақсадида оммавий ҳашарга чорлаймиз.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги

@Olmaliq_shahri
#Эълон

🏹 Спортнинг камондан ўқ отиш туридан Олмалиқ шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабида машғулотимизга 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар ва ўғил болаларни таклиф этамиз.

Жойлар чегараланган, машғулотга қатнашиш бепул.

Манзил: Олмалиқ шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 5/2 даҳаси.

☎️+998944288442

@Olmaliq_shahri
Суҳроб нуфузли сертификатга эга бўлди

⚡️Тошкент шаҳрида БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш" қўшма лойиҳаси доирасида "Замонавий бошқарув кўникмалари" мавзусида тренинглар бўлиб ўтди.

📌Тренингда ДХМ Тошкент вилояти бошқармаси, марказ ходимлари фаол иштирок этиб, ўз билим ва малакаларини оширди.

Уч кунлик тренинг якунида барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Жумладан, мазкур ўқув машғулотида иштирок этган ҳамшаҳримиз – "Иссиқлик манбаи" корхонаси IT технологияларни ривожлантириш муҳандиси Суҳроб Бобоханов ҳам махсус сертификатга эга бўлди.

@Olmaliq_shahri
3 декабрь – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

@Olmaliq_shahri
#очиқ_мулоқот

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов 1-сектор штабида фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тингламоқда.

Ҳоким қабулига кириш учун 21 нафар фуқаро олдиндан рўйхатга олинган. Рўйхатга ёзилмай бугуннинг ўзида келган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким қабулида масъул раҳбарлар ҳам фуқароларни қабул қилмоқда.