Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Спорт –нафислик ва саломатлик манбаи" тадбиридан лавҳалар

@Olmaliq_shahri
#тараддуд

Янги йил байрамига тайёргарлик

🎄Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани муносабати билан шаҳримиз кўчалари, хиёбонлари-ю боғларини безатиш орқали аҳолига байрамона кайфият улашиш, кўтаринки руҳ бахш этиш мақсадида турли безаклар ясалмоқда. Айём иллюстрациялари (безаклар) учун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Дониёр Ахмедов муаллифлиги остида шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига турли ғоялар берилди.

📌 Натижада бугунги кунга қадар шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жами 40 та метал безак тайёрлаб бўлинди. Чилангарлар яна 60 дона безакни ясаш ва бўяш ишлари билан шуғулланишяпти.
Бу йилги мавсумда шаҳарни янгича безатиш, ҳар йилгидан ўзгача кўринишга келтириш режалаштирилган.

@Olmaliq_shahri
Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин

Жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 350 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона маркази шифтидан сув ўтиб кетганлиги бўйича суратлар тарқалган. Мазкур ҳолат бўйича марказ раҳбари Гўзал Абдухаликова қуйидагиларни маълум қилди.

Бугун шаҳар Ахборот-кутубхона марказидаги ҳолатдан бохабар бўлган шаҳар ҳокими ўринбосарлари Қувондиқ Ражапов, Соҳиб Ахмедов, шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси раҳбари Илҳом Эргашев, "Намуна" ХУЖМШ раҳбари Людмила Деминтова, Увайсий МФЙ раиси Умида Ахвархонова иштирокида ўрганиш олиб борилди ва ХУЖМШга қувурларни янгисига алмаштириш тавсия этилди.

Ахборот-кутубхона маркази кўп қаватли аҳоли турар-жойларининг 1-қаватида жойлашган бўлиб, ушбу уйдаги хонадонларга "Намуна" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати коммунал хизмат кўрсатади. Жорий йилнинг 29 ноябрь куни тонгда шу уйнинг 4-қаватидаги 10-хонадоннинг иситиш тизими қувурида носозлик юзага келиб, хонадонда ҳеч ким бўлмаганлиги сабабли, сув 1-қаватгача, яъни, Ахборот-кутубхона марказигача оқиб тушган. Марказ қоровули ҳолат бўйича масъулларга боғланиб, носозлик бўйича хабар берган ва носозлик бартараф этилган. Кутубхона фондида сақланаётган 16 374 та китобга зарар етмаган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Ахборот-кутубхона маркази таъмири учун 2020 йил 50 миллион сўмдан зиёд, китоблар учун 2020-2021 йилларда жами 100 миллион сўм маблағ ажратилган.

@Olmaliq_shahri
#спорт
#гимнастрада

⚡️Вилоят аёллари ўртасидаги гимнастрада завқли таассуротлар ва фахрли натижаларга бой бўлди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok