Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик
#маҳаллам_фаxрим

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёйди

⚡️Шаҳримиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

📌 Бугун эрта тонгдан ушбу хайрли тадбирнинг узвий давоми сифатида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида лойиҳа доирасида А.Қаҳҳор, Ш.Рашидов ҳамда "Олмалиқсой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг йўл ёқалари, бўш ер майдонлари, бино атрофларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Булардан ташқари маҳаллаларда фуқароларнинг ўзлари ҳам ташаббус кўрсатиб, ҳовлиларига дарахт кўчатлари ўтқазишмоқда. Шунингдек, корхона-ташкилотлар, жумладан, шаҳар Инвестиция бўлими, Туризм ва спорт бўлими, шаҳар ИИБ ишчи-ходимлари ҳам "долзарб қирқ кунлик"да фаол иштирок этишмоқда.

@Olmaliq_shahri
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҚУЛАЙ ЖОЙ ИЗЛАЯПСИЗМИ ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 20 та (
кўриш)
▫️Бекобод туманида 41 та (
кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 8 та (
кўриш)
▫️Бўка туманида 41 та (
кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 3 та (
кўриш)
▫️Зангиота туманида 73 та (
кўриш)
▫️Қибрай туманида 5 та (
кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 96 та (
кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 16 та (
кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 31 та (
кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 9 та (
кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (
кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 54 та (
кўриш)
▫️Паркент туманида 31 та (
кўриш)
▫️Пискент туманида 67 та (
кўриш)
▫️Тошкент туманида 2 та (
кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (
кўриш)
▫️Чиноз туманида 52 та (
кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 3 та (
кўриш)
▫️Юқоричирчиқ тумани 13 та (
кўриш)
▫️Янгийўл туманида 85 та (
кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (
кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тайинлов

Игомназарова Гулчехра Каримовна 2021 йил 21 ноябрдан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Г.Игомназарова 1963 йил 9 ноябрда Тошкент вилояти, Чиноз туманида туғилган. Маълумоти олий, 1988 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институтини (кундузги) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис технолог, касб-ҳунар коллежлари амалий психологи.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1980-1982 йй. - Тошкент вилояти Чиноз тумани “XXIV партсъезд” давлат хўжалигининг ўқув ишлаб чиқариш бригадаси қишлоқ хўжалик ишчиси;
1982-1983 йй. - Бухоро вилояти Бухоро шаҳар Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти тайёрлов бўлими тингловчиси;
1983-1988 йй. - Бухоро шаҳар Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти талабаси;
1988-1998 йй. - Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг “Енгил саноаттехнологияси ва ташкил этиш” кафедраси ассистенти;
1998-2001 йй. - Олмалиқ давлат техника коллежининг ижтимоий-иқтисодиёт фани ўқитувчиси;
2001-2004 йй. - Олмалиқ давлат техника коллежининг “Иқтисодиёт ва молия” бўлими бошлиғи;
2004-2007 йй. - Олмалиқ саноат касб хунар коллежи “Иқтисодиёт ва молия” бўлим бошлиғи;
2007-2009 йй. - Олмалиқ шаҳар ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;
2009-2014 йй. - Олмалиқ қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи директори;
2014-2017 йй. - Олмалиқ Кончилик касб-ҳунар коллежи директори;
2017-2019 йй. - Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#долзарб_40_кунлик

⚡️ Шаҳримизда эрта тонгдан бошлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан дарахт кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди.

@Olmaliq_shahri
#кун_тарихи

25 НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️1120 йил —Нормандия қирғоғи яқинидаги Ла-Манш бўйида Оқ кема ҳалокатга учраши натижасида кўп сонли англонорман аристократлари, жумладан, инглиз тахти вориси Уилям Аделин ҳалок бўлган;

⚔️1510 йил —Алфонсо де Албукерке бошчилигидаги португаллар Гоани Бижапур султонлигидан ажратиб олиб у ерда 451 йиллик ҳукмронлигини ўрнатишган;

🇬🇧 1783 йил —Америка инқилобий уруши тугагандан сўнг охирги инглиз қўшинлари Нью-Йокни тарк этишган;

🧨 1867 йил —Алфред Нобел динамитни патентлаган;

⚔️1917 йил— Биринчи жаҳон урушида Германия армияси ҳозирги Мозамбик ва Танзания чегара ҳудудида португалларни мағлуб этишган;

🤝1936 йил — Германия ва Япония Антикоминтерн пактини имзолаган;

⚔️1950 йил — Корея уруши: Хитой армияси ўзининг биринчи йирик ҳужумини бошлаган, натижада БМТ кучлари оғир мағлубиятга учраган;

🎭1952 йил— Ёзувчи Агата Кристининг мистик йўналишдаги "Сичқон учун қопқон" драматик асари тарихда энг узоқ вақт қўйилган саҳна асари бўлган;

🇸🇷1975 йил— Суринам Нидерландиядан мустақилликка эришган;

📌1992 йил— Чехословакия федерал ассамблеяси мамлакатни Чехия ва Словакияга бўлишни ёқлаб овоз берган.

@Olmaliq_shahri
#секторда

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугунги иш кунини 1-сектор штабида маҳаллаларга бириктирилган ёрдамчилари билан учрашувдан бошлади.
Учрашув давомида ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллаларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

@Olmaliq_shahri
1 декабрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Kun.uz ўз анъанасига мувофиқ 2021 йил 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/92978751

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#ободлик

Болалар майдончалари обод бўлмоқда

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ОКМК ҳамкорлигида шаҳримизнинг "Эҳтиром" кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг болалар майдончалари учун турли спорт жиҳозлари ва ўриндиқлар ўрнатилмоқда.

Жараёнда 50 нафардан зиёд комбинат ишчи-ходимлари томонидан болалар атракционларини пайвандлаш, ўрнатиш ва бўяш ишлари олиб борилаяпти.

@Olmaliq_shahri