Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Qaror.pdf
255.3 KB
#фаоллар_диққатига

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши раисининг навбатдаги сессияни чақириш тўғрисидаги қарори

@Olmaliq_shahri
Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI (Alimkulova Iqboloy)
#расмий_муносабат

Олмалиқ шаҳар Болалар шифохонасидаги антисанитар ҳолат бўйича

Олмалиқ шаҳар Болалар шифохонаси 90 ўринли қувватга эга бўлиб, бугунги кунда беморлар сони 171 нафарни ташкил этмоқда.

Бугун ижтимоий тармоқларда Олмалиқ Болалар шифохонаси бўлимидаги хонада ҳашаротлар (клапа) борлиги бўйича видеолар тарқалган.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Олмалиқ шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси билан шартнома асосида шифохонада дезинфекция-дезинсекция ишлари олиб борилган. Бу каби тадбир ҳар ойда бир марта олиб борилиб, хоналар дезинфекция-дезинсекция қилинади.

Бугунги видеомурожаатдан сўнг ҳам шифохонанинг 3-Болалар бўлимида қайта дезинфекция ишлари олиб борилганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда беморлардан ҳам тозаликка қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/qXHqC2zFEYM3ZmMy
Forwarded from KOMMUNAL
#шаффоф_коммунал
ДИҚҚАТ! АЖОЙИБ ЯНГИЛИК!

Кўп квартирали уйни бошқариш органларининг электрон реестри ва бошқарувчи ташкилотлар рейтинги бугундан эътиборан ишга туширилди.
Бошқарув сервис компаниялари рейтингда тўртта, A, B, C, D тоифаларига кўра баҳоланади ва унда сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга!
Фаол бўлинг, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги расмий веб-сайти kommunal.uz манзилига кириб, сизга хизмат кўрсатаётган компания фаолиятини баҳоланг!
Ҳозирда А тоифанинг АА категорияси бўйича Олмалиқ шаҳрининг "Sihat - salomatlik stroy" МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳрининг "Fidoyi kommunal " ва "Mumtoz servis" МЧЖ компаниялари етакчилик қилиб турибди.
DIQQAT, MASOFAVIY TANLOV

📚Yosh ijodkorlar klubi "Eng yaxshi ijodkor" tanlovini ochiq deb e'lon qiladi!


🎨Forum davomida tanlovimiz e'rkin mavzuda bo'lib o'tadi:
-Jurnalistika
-Videolavha
-Musiqa san'ati
-She'riyat
-Nazm va nasr
-Hunarmandchilik
-Musiqa janrlari
-Tasviriy san'at
-Taqrizlar
-San'at darajasidagi sport borasida chiqishlar
-Notiqlik san'ati va shu kabi yo'nalishlarda erkin mavzudagi ijodiy ishingiz bilan ishtirok etishingiz mumkin.

🍂Tanlovga kelgan ijodiy ishlarning barchasi kanalga hamda saytimizga joylanadi.
🔥Tanlovda yosh ijodkorlar, hamda barcha ishtirok etish mumkin. 11 ta nominatsiya ro'yxat bo'yicha bir kundan Ijodiy ishlar targ'ibotchilar tomonidan ro'yxatga olinib yuborilishi lozim.

Qabul: 4 oktabrdan
14 oktabrgacha.

Faol targ'botchi va ijodkorlar tegishli diplom bilan taqdirlanadi. Ijodiy tanlovning viloyat bosqichida ishtiroki uchun g'oliblar ro'yxati shakllantirilib boriladi.

Ishtirok uchun 30 ming so'm.
Murojaat uchun: 993668338


@Olmaliqijodkorlarboti
#онлайн
#ҳокимлик_соати

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилмоқда.

📌 Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича секторлар кесимида ўрганилган мурожаатлар бўйича масъулларнинг ҳисоботи тингланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#онлайн

⚡️ "Ҳокимлик соати"да масъулларнинг ҳисоботи Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг фейсбукдаги саҳифаси ( https://www.facebook.com/groups/265546855016074/permalink/297003951870364/) орқали тўғридан-тўғри эфирга берилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Ерга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасида: «Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш» учун фуқароларга БҲМнинг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш» учун фуқароларга БҲМнинг бир юз эллик баравари мансабдор шахсларга уч юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
#назорат

Ҳоким мавсумга тайёргарликни яқиндан ўрганмоқда

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов масъул ходимлар билан жойларда бўлиб, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини яқиндан ўрганмоқда.

📌 Аниқланган камчилик ва муаммолар ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва вазифалар юклатилаяпти.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#назорат
#мулоқот
#онлайн

⚡️ Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Фурқат МФЙдаги А.Навоий кўчаси, 34-уйда фаолият юритаётган тадбиркорнинг масаласини тингламоқда.

Жараён фейсбукдаги саҳифамизда тўғридан-тўғри эфирда ёритилмоқда: https://m.facebook.com/groups/265546855016074/permalink/297054418531984/

@Olmaliq_shahri
#инфографика

2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарларга божхона имтиёзлари қўлланилади

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6318-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;
нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;
белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;
дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар.

➡️ Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади:

белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;
белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#вакцинация

Шаҳримизда қайси вакциналар билан эмланганлар кўп?

📌 Ўзбекистон Ресубликасида шу кунгача бешта вакцина – ZF-UZ-VAC 2001, AstraZeneca, Гам-КОВИД-Вак «Спутник V», Moderna ва Pfizer вакциналари ишлатилмоқда. Вакциналарнинг самарадорлиги 66 фоиздан 95 фоизгача.

📍Бу вакциналарнинг айримлари Жанубий Африка республикаси каби коронавируснинг хавфлироқ ва нисбатан янги штаммлари тарқалган ҳудудларда ҳам синалган бўлса, Moderna ва Pfizer каби вакциналар Буюк Британия ва Жанубий Африка штаммлари чиқишидан аввалроқ синовдан ўтказиб бўлинган эди.

📍Вакцина билан эмлаш ишлари шаҳримизда ҳозирга қадар давом этаётган бўлиб, жорий йил 2 октябрь ҳолатига шаҳримиз фуқароларидан ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан - 74886 нафар, AstraZeneca - 25230 нафар, Гам-КОВИД-Вак - 1416 нафар, Moderna РНК-1273 - 10357 нафар ҳамда
Pfizer-BioNTech билан 822 нафар фуқаро эмланди.

📍Шаҳримизда жами эмланувчилар сони 87 600 нафарни ташкил этади. Вилоят миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, жорий йил 3 октябрь ҳолатига жами 44 647 нафар фуқаро эмланган бўлиб, бу 51 фоизни ташкил қилмоқда.

@Olmaliq_shahri