Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#пресс_тур

“Юртим тарихини ўрганаман”

📌 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари, Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳамда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани чегара ҳудудида жойлашган "Парпи ота" зиёратгоҳига пресс-тур уюштиришди.

Маълумки, "Парпи ота" зиёратгоҳига бугунги кунда нафақат Тошкент вилояти, балки республикамизнинг кўплаб вилоятларидан зиёратчилар келишмоқда. Бу эса бундай қадамжоларга эътибор кучаётганлигидан далолатдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарорига асосан ҳар бир вилоятда миллий рўйхат тасдиқланган бўлиб, шундан Тошкент вилоятида 828 та моддий-маданий мерос объектлари рўйхати шакллантирилган.

Шундан 588 таси археологик объектлар, 74 таси монументал санъат ёдгорликлари, 7 таси архитектура ёдгорликлари, 159 таси диққатга сазовор жойлар, яъни, зиёратгоҳлардир.

⚡️Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроиловнинг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятимиздаги ўнлаб зиёратгоҳда таъмирлаш, тиклаш ишлари олиб борилиши режалаштирилаётган бўлиб, шулардан бири "Парпи ота" зиёратгоҳидир.

Зиёратгоҳда "Юртим тарихини ўрганаман" номли ўтказилган тадбирга ҳамда зиёратгоҳни ободонлаштиришда қўшган ҳиссаси учун вилоят Маданий объектлар бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва зиёратгоҳ бошқарувчиси Гулчеҳра опага Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур
#интервью

"Юртим тарихини ўрганаман" тадбирида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов томонидан берилган интервью

@Olmaliq_shahri
"Мен илк сайлов иштирокчисиман"

🏢Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида “Мен илк сайлов иштирокчисиман”б мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

👥Тадбирда 24 октябрда Президент сайловида илк бор қатнашаётган ёшлар иштирок этишди.

📃 Тадбирни ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Н.Бахтиёров кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг О.Хасанов, A.Ўрмонов, Ж.Якупбеков сўзга чиқиб, иштирокчиларга сайлов ҳақида батафсил маълумот беришди. Тадбир давомида ёшлар билан мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, уларнинг фикрлари ўрганилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#депутат

❗️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штабида ташкил этилган навбатдаги брифинг Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Раъно Турдибоева иштирокида ташкил этилди.

📌Жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, мурожаатларга ечим топишда жамоатчилик назоратининг ўрни, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ишлар юзасидан маълумот берилди.

📽Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram