Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ёшлар_дастури

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳрининг "Металлург" спорт мажмуасида Тошкент вилоятидаги уюшмаган ёшлар ўртасида қўл жанги бўйича Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури_доирасида

Сектор раҳбарлари ва депутат ёшлар билан учрашди

💠Шаҳримизнинг "Бўстон" маҳалласида 2-сектор раҳбари М.Маматов, шаҳар ИИБ бошлиғи И.Рашидов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати О.Хасанов ёшлар билан учрашиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб боришди.

🔘Хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, учрашувда иштирок этган ёшларнинг 16 нафари ўзларининг муаммо ва таклифларини билдиришди.

🔘Учрашув давомида, 9 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиши ҳамда дастур асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 5 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши ҳамда кредит ажратилиши юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, барча мурожаатлар назоратга олиниши маълум қилинди.

🔘Учрашув давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар ёшга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан меҳнат қуроллари, яъни, 2 та тикув машинаси, 1 та пайвандлаш мосламаси ва 1 дона инкубатор берилиб, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун шароит яратилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

Жорий йилнинг 15 июль куни шаҳримиздаги "Болажон" истироҳат боғида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.

Учрашувда элликдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, 8 нафар ёшларнинг масалалари сектор раҳбарлари томонидан ижрога юборилиб, 4 нафар ёшнинг муаммоси жойида ҳал этилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

⚡️Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори ижроси таъминланиши бўйича шаҳар ёшлар штаби аъзолари томонидан “Avtomotohavaskorlar” Олмалиқ бўлими “Ёшлар дафтари”да турган ҳамда ушбу ташкилотда ўқиётган ёшлар давомати ва фаолияти ўрганилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқдами?

⚡️ 57 та банддан иборат "Ёшлар дастури" бўйича Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

📌 Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов бошчилигида ушбу дастур таҳлили бўйича масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшлар масалалари бўйича сусткашликка йўл қўяётган ташкилот масъулларига қатъий огоҳлантириш берилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшларнинг муаммолари хонадонбай ўрганилмоқда

⚡️Шаҳар Ёшлар штаби, Ёшлар агентлиги ва маҳалла фаоллари томонидан "Ёшлар дафтари"га онлайн ариза топширган ёшларнинг муаммолари уйма-уй юрилиб ўрганилмоқда.

📌 Жумладан, куни кечаги ўрганишда 12 нафар ёшнинг масаласи яқиндан ўрганилди. Масалаларнинг 4 таси контракт пули тўлаш, 1 таси уй-жой, 5 таси доимий иш билан таъминлаш, 2 таси тадбиркорлик бошлаш учун асбоб-ускуна олишда ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Контракт пули тўлаб беринглар, дея мурожаат қилган ёшлар ҳали ўқишга кирмаганлиги аниқланди.

"Дўстлик", С.Оллоёр, А.Авлоний маҳаллалари бўйича олиб борилган ўрганиш натижасида 6 нафар ёшнинг мурожаати асосли эканлиги маълум бўлиб, "Ёшлар дафтари"га киритилди. 6 нафарининг мурожаати асоссизлиги, яъни, 3 нафарининг ёши 30 дан ўтганлиги ва 3 нафари ишга кирганлиги сабабли, "Ёшлар дафтари"га киритилмади.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Яратилаётган имтиёзлардан ёшлар касбга эга бўлмоқда

⚡️Бугун "Ватанпарвар" ташкилоти Олмалиқ автомобиль мактабида 3 ой давомида "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 25 нафар бепул ўқитилган ёшга ҳайдовчилик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

📌 Шу бўйича бугун ўтказилган тадбирда ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Ёшларни касбга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ушбу тадбир натижасида ёшлар давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор ҳис қилгани қувонарли.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўлида

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Умид Шоумаров ва шаҳар прокурори Музаффар Маматов ҳамда депутатлар "Металлург" маданият саройида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан учрашди.

📌 Учрашув давомида мутасаддилар ёшлар билан бирма-бир суҳбат олиб бориб, ёшларнинг касб эгаллашлари учун зарур бўлган имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганиш якунлангач, Васийлик Кенгаши қарори асосида ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилишлари учун мурожаатларига кўра, давлат ҳисобидан турли жиҳозлар олиб берилади.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга имкониятлар кенг

⚡️Жорий йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорга мувофиқ, шаҳримизнинг "Зарбулоқ" маҳалласида 2,0 гектар ва Сўфи Оллоёр маҳалласида 1,0 гектар, жами 3,0 гектар ер майдонида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилган.

📌Унда ёшларга бир қатор йўналишдаги лойиҳалар устуворликка эга этиб белгиланган.

📹 Батафсил юқоридаги лавҳада

Қўшимча саволлар бўйича қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 70-614-10-50

@Olmaliq_shahri